Чирчиқ шаҳрида 23 ёшгача бўлган дзюдочилар ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатида ҳудудий биринчиликларда совриндорликка эришган маҳоратли спортчилар иштирок этмоқда.
Кеча чемпионатнинг биринчи кунида ўғил болалар -60, -66, -73 килограммда, қизларда -48, -52 ва -57 кило оғирликда кечган беллашувларда татамига чиқди.

Муросасиз кечган биринчи кунги беллашувлар сарҳисобига кўра, Жиззах вилоят терма жамоасининг тўрт нафар аъзоси 2 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритди.

Шунингдек, ўтказилган мусобақаларда ўғил болалардан Тошкент шаҳри вакили Шоҳжаҳон Давлатов, Тошкент вилояти жамоаси аъзоси Исмоил Нишонбоев ва Бунёд Сафаров, самарқандлик Нигина Умирзоқова ўз вазн тоифасида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Бугун, 2 ноябрь куни чемпионатнинг сўнгги кунида ўрта ва оғир вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Т. Рўзиев, ЎзА