Самарқанд Халқаро шахмат федерацияси (FIDE)нинг нуфузли тадбирига мезбонлик қилмоқда. 3–16 сентябрь кунлари бу ерда “Grand Swiss 2025” халқаро мусобақаси ўтказилади.

“Grand Swiss” FIDE томонидан ташкил этиладиган энг нуфузли мусобақалардан бири бўлиб, 2019 йилдан буён ҳар икки йилда ўтказиб келинмоқда. Дастлабки мусобақа 2019 йилда Буюк Британиянинг Мэн ороли Сантон шаҳрида, 2021 йилда Латвия пойтахи Рига шаҳрида ҳамда 2023 йилда яна Буюк Британия Мэн ороли Дуглас шаҳрида ўтказилган.

Мусобақа швейцарча тизимда 11 турдан иборат бўлади. Унда жаҳон шахмат рейтингида юқори ўринларни эгаллаган кучли шахматчилар қатнашади. Хусусан, Дугласдаги турнирда 37 мамлакатдан 114 эркак, 50 аёл шахматчи иштирок этган.

Тўртинчи турнир мезбонлигига Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳри танланган ва унда 39 мамлакатдан 172 нафар дунёнинг энг кучли ва таниқли шахматчилари қатнашади. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 855 минг АҚШ долларини ташкил этади. 

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE), Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақа олдидан бугун ташкилотчилар ва таниқли шахматчилар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. 

[gallery-25159]

Анжуманда Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти Аркадий Дворкович, Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.Икромов, Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саъдуллаев, классик шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, гроссмейстер Гукеш Домаражжу ҳамда ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони, халқаро спорт устаси, ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова иштирок этиб, оммавий ахборот воситалари вакиллари саволларига жавоб берди.

– Мазкур мусобақа учун Самарқанднинг танлангани бежиз эмас, – деди Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти Аркадий Дворкович бу галги турнир мезбонлиги ҳақидаги саволга жавобан. – Чунки, 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 2026 йил сентябрь ойида айнан шу тарихий маскан – Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган. “Grand Swiss 2025” эса олимпиадаги ўзига хос тайёргарлик вазифасини ҳам ўтайди. Жараёнда биз келгуси йилда қайси жиҳатларга эътибор беришимиз кераклигини белгилаб оламиз. Мусобақани юксак савияда ўтказиш учун Самарқандда юқори даражада тайёргарлик кўрилганининг гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг учун Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматига миннатдорлик билдирамиз. Айнан Ўзбекистон томони аёллар баҳслари учун турнир мукофот жамғармасини анча ошириб бергани учун раҳмат айтамиз. Бунинг натижасида биз мусобақага жаҳон рейтингида юқори ўринларда турган, кучли шахматчиларни жалб эта олдик. Бу “Grand Swiss” даражасини янада оширади. Умуман, мазкур турнир жаҳон рейтингида юқори ўринларга даъвогар шахматчилар учун ўз имкониятларини намоён этиш ва ўринларини яхшилаб олиш учун қулай фурсат ҳисобланади.

2026 йилги жаҳон чемпионатига номзодларни саралаш вазифасини ўтайдиган, 11 турдан иборат “Grand Swiss” Самарқанд баҳсларида FIDE рейтингида қайд этилган 116 нафар эркак ва 56 нафар аёл шахматчи дона суради. Мусобақа низомига кўра, эркаклар ва аёллар ўртасидаги турнирларда энг яхши иккита ўринни эгаллаганлар жаҳон чемпиони унвони учун даъвогарларни аниқлайдиган 2026 йилги номзодлар турнири йўлланмаси соҳиби бўлади.

– Жаҳон шахмат юлдузларини тарихий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳримизда кўрганимдан хурсандман, – деди ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова. – Одатда мен ёшлар ўртасида ўтказиладиган мусобақаларда қатнашаман. Бу гал эса катталар ўртасидаги мазкур турнирда қатнашиш имконияти туғилганидан хурсандман. Она шаҳримда жаҳон рейтингидаги шахматчилар билан 11 раунд муносиб кураш олиб бориб, яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламан.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёнинг етакчи шахматчилари Самарқандда