Кўп қутбли дунёда АҚШ, Россия ва Хитой энг қудратли давлатлар сифатида етакчи бўлади, деб баёнот берди АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Марк Милли Миллий мудофаа университети битирувчиларига диплом топшириш маросимида.

– Совуқ уруш замонида икки буюк давлат бор эди, – деди у. – Берлин девори қулагандан кейин, шундай давр келдики, АҚШ ягона етакчига айланди. Бугунги кунда эса, маълум бўляптики, камида учта энг қудратли давлат – АҚШ, Россия ва Хитой билан кўп қутбли муҳитда турибмиз.  

Генерал бошқа кўплаб мамлакатлар ҳам ўз минтақасида етакчи позицияни эгаллай бошлагани ва дунё етакчилигига даъво қилишини очиқча билдираётганини таъкидлади.  

Унинг ишонч билан айтишича, Хитой “АҚШ билан ҳам, қўшнилари билан ҳам қарама-қаршиликка боришга интилмоқда”.  

Пекин яқин ўн йилда Осиё гегемонига айланиш ниятида, ҳарбий қудратини аср ўрталарига келиб АҚШдан ҳам кучли қилмоқчи, дейди америкалик генерал.  

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёнинг энг қудратли давлатлари маълум қилинди