Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида илк бор дунёга машҳур италиялик тенор – Андреа Бочелли жонли  ижрода куйлади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Миллий банки ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк” кўмагида ташкил этилган концерт дастурини томоша қилиш учун нафақат юртдошларимиз, балки хориждан ҳам меҳмонлар, айни пайтда мамлакатимизда бўлган сайёҳлар Самарқандга ташриф буюрди.

Андреа Бочелли италян вокал анъаналарининг тимсоли сифатида бутун дунёда тан олинган. У ўз фаолияти давомида 90 миллиондан ортиқ аудиоёзув сотган, 6 марта Gremmi ва 6 марта Latin Gremmi мукофотларига сазовор бўлган. У дунёдаги энг нуфузли санъат анжуманларида, давлат раҳбарлари иштирокидаги тадбирларда, Олимпия ўйинлари, жаҳон кўргазмалари ва йирик халқаро маданий форумларда чиқиш қилган. 

У 2011 йилда Андреа Бочелли жамғармасига асос солган. Мазкур жамғарманинг асосий мақсади дунё бўйлаб маданий-гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Самарқанддаги концерт дастури ҳам ана шу шу миссиянинг бир бўлаги ҳисобланиб, Ўзбекистон билан халқаро ҳамжамият ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

[gallery-25109]

Концертда жаҳоннинг етакчи опера хонандаларидан бири Аида Гарифулина махсус меҳмон сифатида иштирок этди. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ва мамлакатнинг етакчи хор жамоалари қатнашди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, Андреа Бочеллининг Регистон майдонидаги концерти мамлакатимиз маданий ҳаётида муҳим воқеа бўлиб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган халқаро лойиҳаларнинг муваффақияти сифатида талқин этилади ва юртимизда маданий туризмни ривожлантиришда муҳим омил бўлади.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёга машҳур қўшиқчи Андреа Бочелли Регистонда куйлади