Сирли олам
Сентинел ороли (Расмий номланиши Шимолий Сентинел ороли). Бу орол сайёрамизнинг энг кам ўрганилган жойларидан бири ҳисобланади. У ерга бориш мумкин, бироқ тирик қайтиш жуда ҳам қийин. Бунинг сабаби заҳарли илонлар, хавфли йиртқичлар ёки бошқа жонзотлар эмас, балки у ерда яшовчи қабила ҳисобланади.
Бугун “одамхўрлар ороли” ҳақида гаплашамиз.
Ушбу оролда цивилизациядан бир неча ўн минг йил қолиб кетган аҳоли яшайди. Уларнинг аҳолиси сони олимларнинг фикрича 50 тадан 400 тагача бўлиши мумкин, қизиғи шундаки улар оролни тахминан 55 000 йил аввал эгаллашган, уларнинг аниқ сонини айтиш қийин, бунинг сабаби дарахтлар билан ёпилган ўрмон ҳамда мулоқот учун агрессив аборигенлар ҳисобланади. Уларнинг яшаш тарзи тош даврига ўхшайди, бу қабила мулоқот ўрнатиш учун жуда ҳам агрессив ҳисобланади. Бир неча минг йиллардан буён бу аҳоли оролга ҳеч кимни яқинлаштирмайди.

Аслида Сентинелликлар - эндемин аҳоли бўлиб, ташқи дунё одамлари билан мулоқот уларни "ўлдириши" мумкин. Чунки уларда ҳозирги инфекцияларга қарши курашадиган иммунитет мавжуд эмас.
Кўпчилик инсонлар бу орол ҳамда унда яшовчи аборигенлар ҳақида эшитишмаган. Лекин бу оролнинг мавжудлиги кўп йиллардан бери маълум. Бу оролга яқин яшовчи аҳолилардан ташқари европаликлар бу оролни XIII асрдан буён билишади.
Таниқли денгизчи Марко Поло, бу оролдан ўтаётиб бу аҳолини шундай таърифлаган: "Энг йиртқич ва ёввойи халқ, бошлари, кўзлари ва тишлари итникига ўхшайди. Улар жуда ҳам йиртқич, ҳар қандай нотаниш инсонларни ўлдиришади ва ейишади".
Оролда яшовчи аҳоли узоқдан яқинлашиб келаётган қайиқларни кўришганида, камонлардан ўқ узишади, бақиришади ва қўллари билан алоқа қилиш ниятлари йўқлигини билдиришади.
Аборигенлар билан биринчи тўқнашув 1867 йили бўлган. Ўша вақтда "Нинева" номли Ҳиндистон қайиғи ҳалокатга учраган. 106 киши тирик қолган. Улар қирғоқ яқинида лагерлар ўрнатишган ва бир неча кундан кейин маҳаллий аҳоли ҳужумига учрашган. Денгизчилар уларни қутқаришгунича бир нечта ҳужумни бартараф этишга тўғри келган.
Ҳиндистон антропологик ҳизмати директори Трилокнатх Пандит ҳамкасблари билан орол аҳолисини 20 йил мобайнида узоқдан кузатишган.1990 йил охирларида Пандит орол қирғоғида турли хил совғалар ташлаб кета бошлаган.
1991 йил 4 январда орол аҳолиси билан биринчи расмий тинчлик мулоқоти бўлган. Шу куни аборигенлар гуруҳи Пандит билан яхши муносабатда бўлишган. Ҳаттоки биттаси унинг қайиғига ҳам чиққан.

Кейинроқ Пандит орол аҳолиси билан мулоқот у учун қандайдир ақл бовар қилмайдиган ва ажойиб ҳодиса бўлганини эслайди. Аммо орол аҳолиси томонидан нима бўлганда ҳам ишончсизлик бўлган. Мисол учун, Пандит сувда аборигенлар билан бирга бўлган, ундан қайиқ бироз узоқроққа сузиши билан, аборигенлардан бири пичоқни дарҳол олиб Пандитга кўрсатиб таҳдид қилган. Шубҳасиз, у Пандитни оролда қолмоқчи деб ўйлаган.
2006 йили бу қабила, қайиғи тўсатдан қирғоққа бориб қолган 2 балиқчини ўлдирган, марҳумларнинг танасини олиб кетишга келган вертолётни аборигенлар тошлар ва камонлардан ўқ узиб ҳайдаб юборишган. ОАВнинг хабар беришича, Ҳиндистон ҳукумати вафот этган балиқчиларнинг ўлимига жавоб бериш учун ҳеч кимни жавобгарликка тортмаган. Худди шунга ўхшаш ҳолат 2018 йили ноябрь ойида Америкалик турист билан ҳам бўлган.
Ҳиндистон ҳукумати томонидан 1997 йили расмий ташрифлар бу оролга тўхтатилган. Сентинел ороли ҳанузгача сайёрамизнинг ўрганилмаган жойларидан бири бўлиб қолмоқда.
Ирода Жўраева, Искандар Исматов, ЎзА