Мамлакатимизда “Инсон қадри учун” деган тамойил устувор бўлган, ижтимоий адолат таъминланган, эҳтиёжманд аҳоли самарали ҳимоя қилинган жамият барпо этилмоқда. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар самарасида бир қатор ижобий натижалар қўлга киритилмоқда, камбағаллик даражаси қисқаришига эришилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Қатар давлатининг Доҳа шаҳрида ўтказилган Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитидаги иштироки давомида Ўзбекистоннинг ижтимоий давлат сифатидаги тажрибаларига алоҳида эътибор қаратди. Шу билан бирга, ўз нутқида бир қатор глобал ташаббусларни илгари сурди.

—  Давлатимиз раҳбари Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитидаги нутқида халқаро ҳамкорлик барча муаммоларга тезроқ ечим топиш учун энг асосий йўналиш эканлигини айтиб ўтди, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умида Раҳмонова. — Муҳим 5 та ташаббус бўйича ғоя ва таклифларни илгари сурди.  

Энг аввало, камбағалликка қарши курашишда халқаро ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга эътибор қаратилди. Бугунги кунда бутун дунёда 1 миллиард 100 миллион аҳоли камбағалликда истиқомат қилади. Бу жуда катта рақам. Камбағалликни қисқартириш ва унга ечим топиш ҳар бир мамлакатнинг орзуси. Ўзбекистонда ҳам бу борада жуда кенг йўналишда амалий ишлар олиб борилмоқда. Натижада камбағалликни қисқартириш даражаси 6,6 фоизга туширилди.  

Иккинчидан, камбағаллик нимадан келиб чиқади? Албатта, бу ишсизликдан юзага келади. Сўнгги йилларда бутун дунёда аҳолининг бандлик масаласида бироз муаммолар пайдо бўлмоқда. Боиси, техника ва  технологиялар, сунъий интеллект жадал ривожлангани сари ўз-ўзидан иш ўринлари қисқариб боради. Бу борада малакали кадрларни қўллаб-қувватлаш давлатлар олдидаги энг муҳим масаладир. 2024 йилда ишсизлик даражаси 5 фоизга етган. Бунга қарши курашишда бандликни таъминлаш муҳим эканлигига урғу берилиб, ҳукуматлар ва бизнес субъектлари ижтимоий ҳамкор сифатида ходимларни қўллаб-қувватлаши зарурлиги таклиф этилди.  

Шунингдек, давлатимиз раҳбари барча учун таълим имкониятларини кенгайтириш ва бу  орқали ижтимоий муаммоларга самарали ечим топиш, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини тизимли ҳимоя қилиш,  иқлим ўзгаришига қарши курашиш масалаларида муҳим ташаббусларни илгари сурди. Ўйлайманки, Ўзбекистон томонидан таклиф этилган ушбу ташаббуслар мавжуд муаммоларни бартараф этишга ечим бўла олади.  

Батафсил қуйидаги видеоҳаволада.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5etoTE_ggEg" title="Dunyoda 1 milliard 100 million aholi kambag‘allikda yashaydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёда 1 миллиард 100 миллион аҳоли камбағалликда яшайди (+видео)