Париж чеккасида Янги Каледония давлатини яратиш бўйича келишув имзоланди, деб ёзди “Pоliticо” нашри.

– Янги Каледония келажагини муҳокама қилаётган бир-бирига қарама-қарши сиёсий ҳаракатлар Францияга қисман қарам бўлган янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланганини эълон қилишди, – дейилган мақолада.

Қайд этилишича, мустақиллик тарафдори бўлган ва бутунлай ажралишга қарши чиққан гуруҳлар мухторият масаласида муросага келган.

Шартнома Янги Каледония учун алоҳида фуқаролик жорий этиш ва халқаро муносабат борасидаги ваколатни янги давлатга ўтказишни назарда тутади.

Ҳужжат Франция парламентида овозга қўйилиб, оролларда референдум ўтказилиши керак.

Заморская территория Франции размышляет о независимости-проведут референдум  - Новости мира - 24 Канал

Президент Эммануэль Макрон ижтимоий тармоқ орқали Францияга қарашли хорижий ҳудуднинг институционал тузилиши тўғрисида “тарихий” битим имзоланганини тасдиқлади.

Ўтган йил май ойида Янги Каледонияда мустақиллик тарафдорлари томонидан Францияда режалаштирилган конституциявий ислоҳотга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди. Бу сайлов қонунчилиги ўзгаришини тақозо этади.

Намойишда ўн тўрт киши ҳалок бўлди, умумий зарар миқдори бир миллиард евродан ошди.

Кўриб чиқилиши тўхтатилган ислоҳот Янги Каледонияда ўн йилдан кўп яшаганларга маҳаллий сайловда овоз бериш ҳуқуқи берилишини назарда тутган. Намойишни сўнгги 20 йилда кўчиб борган европалик аҳолининг бир қисмига овоз бериш ҳуқуқи берилса, озчилик бўлиб қолишдан хавотир олган туб канак халқи аҳолиси уюштирган.

Ўтган йил июль ойида Макрон оролларнинг янги мақомини ёқлаб чиққан, сентябрда эса Парижда архипелаг мустақиллиги тарафдорлари ва мухолифларни қабул қилган эди.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё харитасида янги давлат пайдо бўлиши мумкин