
Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасида сўнгги 6 йилда илк бор Олий даражадаги иқтисодий мулоқот (HLED) ўтказилди.
Йиғилишда ЕИ комиссарлари Домбровскис ва Кос ҳамда Туркия молия вазири Шимшек иштирок этди.

– Учрашувда Туркиядаги иқтисодий ислоҳотлар, сармоявий муҳитни яхшилаш, шунингдек халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди, – дейилган Еврокомиссия сайтида берилган хабарда.
Американинг “USS Carl Vinson (CVN-70)” самолёт ташувчи кемаси Гуам оролидан Яқин Шарқ томон йўлга чиқди.

Апрель ойи иккинчи ярмида манзилга етиб келадиган кема “USS Harry Truman” самолёт ташувчисига қўшилади.
Британия кўчасида сочилиб кетган юзлаб махфий ҳарбий ҳужжат топилди

Ньюкасл кўчаларидан бирида аскар унвони, электрон почта манзили, иш жадвали ва қурол бериш тафсилот, шунингдек аслаҳа сақлаш омборига кириш ва босқинни аниқлаш тизими билан боғлиқ махфий ҳарбий маълумотлар акс этган қоғозлар тўплами топилди.
– Молия вазирлиги масалани тезкорлик билан кўриб чиқаётгани, ички текширув ўтказаётгани маълум қилинди, – дейилган BBC телеканали тарқатган хабарда.
НАТО 2025 йил Украина хавфсизлиги учун қанча маблағ сарфлаган?
– НАТО давлатлари 2025 йилнинг уч ойида Украина хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш учун 20 миллиард еврога яқин маблағ ажратди, – деди ташкилот Бош котиби Марк Рютте 3-4 апрель кунлари бўлиб ўтадиган ташқи ишлар вазирлари йиғилиши олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Иттифоқчилар Украинани қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.
Трамп Саудияга келганда Сурия раҳбари билан учрашадими?

АҚШ Президенти Дональд Трамп май ойи ўрталарида Саудия Арабистонига ташрифи чоғида Сурия етакчиси Аҳмад Ал-Шараъ билан учрашади, дея хабар тарқатди Исроилнинг i24 телеканали суриялик манбага таяниб.
Қайд этилишича, учрашув Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг воситачилиги ва кўмагида ташкил этилади.
Мьянма зилизиласи қурбонлари сони 3564 минг кишига етди

Хитой Марказий телевидениеси тарқатган хабарга кўра, Мьянмада 28 март куни содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3564нафарга етган. Бундан ташқари 5012 киши жароҳатлангани қайд этилган.
– Сўнгги статистик маълумотга кўра, ҳали 210 инсоннинг тақдири номаълум, – дейилган ахборотда.
Британия гипер товушли ракета двигателини синовдан ўтказди

– АҚШ билан ҳамкорликда амалга оширилган синов муваффақиятли якунланди, – дейилган Буюк Британия Мудофаа вазирлиги эълон қилган баёнотда. – Британия олимлари гипер товушли двигателни ҳал қилувчи синовдан ўтказди. Мазкур муваффақият икки давлат ҳукумати яқин ҳамкорлиги натижасидир. Ўт олдирувчи тизим илғор гипер товушли қанотли ракетани қувватлантиришга мўлжалланган.
С.Раҳимов тайёрлади.
ЎзА