Марказий Осиё минтақаси бугун дунё ҳамжамияти диққат марказида турибди. Бу эътибор нафақат геосиёсий жараёнлар, балки минтақада қарор топган мутлақо янги сиёсий муҳит — ўзаро ишонч ва яқин ҳамкорлик тамойиллари билан боғлиқ. Россия Федерациясига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофотининг топширилиши минтақадаги ушбу ижобий эврилишларнинг юксак эътирофи бўлди.

Ушбу нуфузли мукофотнинг берилиши бежиз эмас. Зеро, 2025 йилнинг 31 март куни Хўжанд шаҳрида имзоланган Давлат чегараларининг туташган нуқтаси тўғрисидаги шартнома ва Абадий дўстлик декларацияси минтақа тарихида янги саҳифа очди. Ўн йиллар давомида ечимини кутиб ётган, баъзан зиддиятларга сабаб бўлган чегара масалаларининг мулоқот ва ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ҳал этилиши жаҳон дипломатияси учун камёб ҳодисадир. Бу жараёнда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақавий сиёсати "музларни эритиш" ва қўшни давлатлар билан алоқаларни стратегик шериклик даражасига кўтаришда асосий драйвер вазифасини ўтади.

Халқаро экспертларнинг фикрича, Хўжанд келишувлари нафақат уч давлат, балки бутун Евроосиё қитъаси учун барқарорлик кафолатидир. Сиёсий таҳлилчилар таъкидлаганидек, Ўзбекистоннинг ташаббускорлиги туфайли Марказий Осиё "муаммолар ҳудуди"дан "имкониятлар макони"га айланди. Иқтисодий кўрсаткичлар ҳам буни яққол тасдиқламоқда: сўнгги йилларда минтақа ичидаги товар айланмаси бир неча баробарга ортди, қўшма саноат зоналари ва йирик транспорт коридорлари ишга тушди. Бугун Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон иқтисодиёти бир-бирини тўлдирувчи ягона занжир сифатида шаклланмоқда, бу эса миллионлаб инсонларнинг фаровонлигини оширишга хизмат қиляпти.

Лев Толстой номидаги мукофотнинг инсонпарварлик ғояларига асослангани ҳам чуқур маънога эга. Бу мукофот уч давлат етакчиларининг нафақат сиёсий ваколатларини, балки уларнинг ўз халқлари тинчлиги ва келажак авлодлар омонлиги йўлидаги юксак масъулиятини ифодалайди. Халқаро ҳамжамият тан олганидек, Хўжанд декларацияси халқаро ҳуқуқ устуворлигининг намунаси бўлиб, умумий ва баробар хавфсизликни таъминлашнинг энг мақбул йўли мулоқот ва яхши қўшничилик эканини исботлади. Биродар халқлар ўртасидаги тарихий ришталарнинг қайта тикланиши, маданий-гуманитар алоқаларнинг кенгайиши эса минтақанинг маънавий бирлигини янада мустаҳкамламоқда.

Бугун Марказий Осиё ўз тақдирини ўз қўли билан белгиламоқда. Ўзбекистоннинг тинчликсевар ташқи сиёсати ва минтақавий интеграция борасидаги қатъий қадамлари "Абадий дўстлик" тамойилини шунчаки шиор эмас, балки кундалик ҳаётнинг реал ҳақиқатига айлантирди. Хўжанд келишувлари ва унга берилган халқаро эътироф минтақавий ҳамкорликнинг қайтмас тус олганидан ва олдинда ҳали улкан бунёдкорлик ишлари кутаётганидан далолат беради.

А.Ғаффоров,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё тан олган тинчлик формуласи: Марказий Осиёда мустаҳкам дўстлик тантанаси