ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.
Қамишли, Сурия: Фуқаролар уруши туфайли уйини тарк этган курдлар Демократик кучлар ва ҳукумат ўртасидаги келишув доирасида ватанга қайтмоқда.
Валлетта, Мальта: Ҳукуматнинг “Malta Vision-2050” моделини намойиш этувчи, иммерсив тажрибани ифодаловчи улкан муваққат иншоот деворида аёл акс эттирилган.
Стенли, АҚШ: Илгари Жеффри Эпштейнга тегишли бўлган “Зорро Ранч” мажмуаси яқинида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан норозилик белгиси сифатида “Барча учун адолат” шиори ёзилган.
Норвегия: Полиция ходимлари ва техник мутахассислар Америка элчихонаси томондан кучли портлаш овози эшитилгани ҳақидаги хабардан сўнг воқеа жойини текширмоқда.
Сингапур: Сайёҳ Марина-Бэй “Disney Adventure” круиз кемасини суратга оляпти.
Украина: Ўт ўчирувчи Россия – Украина уруши пайти ўққа тутилиб, зарар кўрган болалар касалхонаси биносида ишлаяпти.
Байрут, Ливан: Эрон ва АҚШ-Исроил зиддияти шароитида Ҳизбуллоҳ ва Исроил ўртасидаги кескинлашувдан сўнг чодир ташқарисида турган қиз.
Рим, Италия: Қизча “Болаликдан зўравонликка йўл қўймаслик учун қирғинга қарши таълимга розилик беринг” шиорини қўлида кўтариб турибди.
Мексика: Норозилик намойиши чоғи ўсмир Зокало майдонидаги Миллий сарой олдида ўрнатилган тўсиқни тепмоқда.
Британия: Ҳандлер Ли Кокс “Bruin Clumber Spaniel Crufts” кўргазмасида ғолиб бўлиб, кубок билан суратга тушди.
Исроил: Эрон ва АҚШ-Исроил можароси. Ракета зарбасининг қонли оқибати.
Пафос, Кипр: Президент Никос Христодоулидес Эрон ва АҚШ-Исроил уруши шароитида Шарқий Ўрта ер денгизида Европа хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида ташриф буюрган Франция етакчиси Эммануэль Макронни ҳарбий аэропортда кутиб олди.
Фардона Яхшибоева, ЎзА