ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.

Малайзия. Сайёҳлар Куала-Лумпур шаҳридаги “Эгизак минора”ни юқоридан томоша қилмоқда.

Фаластинликлар Исроил орқали кирган ёрдам юкини Ғазо сектори шимолидаги Байт-Лоҳия ҳудудига олиб кетмоқда.

Япония пойтахти Токиода ўтказилаётган “Ёруғлик” фестивалида маҳаллий аҳоли чироқлар атрофида қайиқларда сузиб ўтмоқда. Ҳар йили байрам арафасида умид ва тилаклар ёзилган мингга яқин чироқ сувга чиқарилади.

Албания. Адриатика денгизи Шенгжин қирғоғининг юқоридан кўриниши.

Португалиянинг Арука ҳудудида ўрмон ёнғини авж олган.

Сайёҳлар Хитойнинг Циансинан Буи ва Миао мухтор минтақасидаги миллий боғда нилуфар гули ва улкан яшил баргларни томоша қилмоқда.

Мехиколик аёл норозилик намойишида полициячилар билан тўқнаш келди.

Қирғизистон. Чавандоз Норин вилояти Сўнг-Кўл яқинида от спорти шоусида чиқиш қилмоқда.

Филиппин. Муссон ёмғири оқибатида юз берган тошқиндан жабр кўрган Кейта шаҳри аҳолиси уйдан туриб атрофни кузатмоқда.

Жанубий Суданлик қочоқ Грециянинг Крит оролидаги муҳожирлар сақланадиган истеҳкомда хаёл суряпти.

Киевга ракета учирилгандан кейин қутқарувчилар вайрон бўлган турар-жой биноси остидан жасадларни изламоқда.

Иштирокчилар Римда бўлиб ўтган Ёшлар фестивалидан сўнг “Fiera Roma” майдонида ором олмоқда.

АҚШ. Орландо шаҳридаги “Eola” кўлида қуш тумшуғи билан балиқ овлаяпти.

Ҳиндистон. Деҳли шаҳрида кучли ёмғирдан сўнг транспорт воситалари сув босган кўча бўйлаб ҳаракатланмоқда.

Туркиянинг Ҳарманжик шаҳрида ўрмон ёнғини: тутун кўкка ўрламоқда.

Ироқ. Бағдодликлар жазирамадан салқинлаш учун Дажла дарёсидаги қулаётган минора ёнида чўмиляпти.

Таиланд ва Камбожа ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олгач, таиландлик зобит чегара яқинида зирҳли транспорт воситасида атрофни кузатмоқда.

Греция. Афина яқинидаги Крёнери қишлоғида ўт ўчириш вертолёти ёнаётган уйга юқоридан сув пуркамоқда.

Германиянинг Ридлинген шаҳрида маҳаллий йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетиб, бир неча киши қурбон бўлди. Техник муҳандислар воқеа жойида ҳодиса оқибатини ўрганяпти.

“Tour de France” велопойгаси навбатдаги босқичида оломон спортчиларни олқишламоқда.

Косовонинг Дубрава қишлоғида ҳам ўрмон ёниб, маҳаллий аҳоли турар-жойларига жиддий зарар етказди.

Канаданинг Альберта шаҳрида бўлиб ўтган “KDays” фестивалида ит тўсиқдан сакраб ўтяпти.

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги “автобуслар қабристони”.

Перу. 2022-2023 йиллари ҳукуматга қарши норозилик намойишида ҳалок бўлганларнинг қариндошлари қизил либосда Мустақиллик куни арафасида Лима шаҳридаги хотира маросимида иштирок этмоқда.

Миср. Қоҳиранинг Ал-Дувайка маҳалласи болалари ёз жазирамасида кўчма сув ҳавзасида салқинламоқда.

Япониянинг Таиши шаҳридаги “Honda Reizo” заводида ишчи улкан муз бўлагини қисмларга ажратмоқда. Кун чиқар ўлка бўйлаб жазирама ҳарорат давом этаркан, муз ишлаб чиқариш авжида. Мазкур корхона жазирамани енгишда одамларга ёрдам бериш учун ҳар куни 113 тонна муз куби ишлаб чиқаради.

ХХР Шанхай шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон сунъий интеллект конференцияси доирасида одамсимон роботлар бокс бўйича баҳслашмоқда.

Ўткир Мирзо тайёрлади.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё суратларда