Андижоннинг сўлим ва хушманзара гўшаси – Хонобод шаҳрида бўлиб ўтаётган “Дунё садолари” III халқаро миллий эстрада санъати фестивалининг иккинчи куни намойиш этилган дастурлар ҳам такрорланмас ва ёрқин бўлди.

Хонобод шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудларидаги саҳналарда туман, шаҳар маданият бўлимлари санъаткорлари, турли ансамбллар томонидан намойиш этилган бадиий дастурлар, ижро этилган рақс, куй ва қўшиқлар, дорбозлар гуруҳларининг чиқишлари фестиваль меҳмонларига хуш кайфият улашди.  

Фестиваль доирасидаги тадбирлар Хонободнинг туризм имконияти ва салоҳиятини яна бир бор намойиш этди. Юртимизнинг турли вилоятлари, қўшни республикалардан ташриф буюрган минглаб меҳмонлар ташкил этилган ранг-баранг кўнгилочар тадбирлар, шаҳарнинг мусаффо табиати ва гўзал манзарасидан баҳраманд бўлди.  

–Биз Ўш областининг Аравон районидан келдик, – дейди Иноятхон Раҳматуллаева. – Хонобод ҳақиқатдан ҳам сайёҳларни жалб этадиган гўзал ва сўлим шаҳар экан. Фестиваль доирасидаги тадбирлар эса шахсан менда унутилмас таассуротлар қолдирди. Хонободга яна келишни дилимга тугиб қўйдим.  

Фестивалнинг иккинчи куни кеч оқшом шаҳарнинг Кампирровот маҳалласи ҳудудида ташкил этилган кенг майдон ва бош саҳнада фестиваль меҳмонлари юртимиз эстрада хонандалари Имронхон, Севинч Мўминова, Шоҳруххон ҳамда туркиялик жаҳон эстрада юлдузларидан бири  Мустафо Сандалнинг чиқишларидан баҳраманд бўлди.  

Шунингдек, дастур давомида замонавий либос ва модалар намойиши ҳам ўтказилди.  

Эстрада юлдузларининг чиқишлари фестиваль меҳмонларида унутилмас таассуротлар қолдирди.  

–Бутун жамоамиз билан фестиваль тадбирлари, шунингдек, машҳур қўшиқчиларнинг чиқишларини томоша қилгани келдик, – дейди Андижон вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ходими Умиджон Акбаров. – Нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон эстрадаси юлдузларининг чиқишларини бевосита кузатиб, юртимизда, хусусан, Хонобод шаҳрида мана шундай фестиваль бўлиб ўтаётганидан қалбимиз фахрга тўлди.  

Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрами арафасида бўлиб ўтаётган ушбу фестиваль юртдошларимиз қалбига юқори кўтаринкилик бағишламоқда. Кундан кунга юксалиб бораётган, обод ва озод юртимизга асло кўз тегмасин, байрамлар байрамларга улансин.

[gallery-24797]

Фестивалнинг иккинчи куни дастури гўзал ва бетакрор мушаклар жилоси билан якунига етди. 

“Дунё садолари” фестивали давом этмоқда. Бугунги оқшом дастурида юртимизнинг машҳур эстрада хонандалари Жалолиддин Аҳмадалиев, Зара, “Сетора” гуруҳи, ҳамда жаҳон эстрада юлдузларидан бири, эронлик Араш (Араш Лабафзода)нинг чиқишлари кўзда тутилган.  

<iframe width="914" height="523" src="https://www.youtube.com/embed/umA2_od8ehE" title="“Dunyo sadolari» mehmonlarda unutilmas taassurotlar qoldirmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ф.Убайдуллаев,

З.Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Дунё садолари» меҳмонларда унутилмас таассуротлар қолдирмоқда