Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида ёш парламент аъзолари форуми бўлиб ўтди. Унда халқаро ҳамкорлик ва барқарор ривожланиш масалалари кўриб чиқилди.

Ушбу муҳим анжуманда ёш сиёсатчиларнинг глобал миқёсдаги фаоллигини ошириш, парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва барқарор тараққиётга таҳдид солувчи омилларга барҳам бериш масалаларига эътибор қаратилди.

Форум доирасида Барқарор ривожланиш бўйича доимий қўмита томонидан “Низоларнинг, жумладан, қуролли тўқнашувларнинг барқарор ривожланишга узоқ муддатли таъсирини камайтиришга қаратилган парламент стратегиялари” мавзуси муҳокама қилинди. Унда халқаро сиёсий инқирозлар, қуролли можароларнинг узоқ муддатли оқибатлари ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишга таъсири ҳақида фикр юритилди.

Парламентларнинг инқирозли ҳудудларда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги ўрни, халқаро ҳамкорлик самарадорлиги ва янги ташаббуслари кўриб чиқилди.

Форумда ёш парламент аъзолари бюросининг янги президенти сайланди. Иорданиялик Ноур Абу Гхуш ёшлар етакчисига айланди. У халқаро парламент тизимидаги ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг ташаббусларини илгари суриш ҳамда глобал миқёсда манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича фаолият олиб боради.

Ёш парламент аъзолари йиғилиши давомида бошқа долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди. Тадбир давомида ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини кенгайтириш, уларнинг овозини халқаро майдонда янада кучайтириш ва ёш етакчиларнинг ролини мустаҳкамлашга қаратилган янги ташаббуслар илгари сурилди.

Н.Абдураимова,

Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё парламентларидаги ёшлар мулоқотида ёш парламент аъзолари бюросининг янги президенти сайланди