Қайсики тармоқда фан-таълим ва ишлаб чиқариш ўртасида боғлиқлик бўлмаса, ўша соҳа кадрлари дипломи токчаларда чанг босиб қолади, ишлаб чиқариш самарадорлиги ҳам пасайиб кетади. Шундан келиб чиқиб, юртимизда фан-таълим-ишлаб чиқаришда узвий халқа тикланиб, кластер шаклида фаолият юритиши учун барча зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратилмоқда.

Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетида замонавий дуал таълим тизими асосида дарс жараёнлари ташкил этилмоқда. Эндиликда талабаларга нафақат назарий билим, балки реал ишлаб чиқариш муҳити орқали амалий тажриба ҳам берилмоқда.  

—Университетимизда таълим ва ишлаб чиқариш интеграциялашган, — дейди  УрДУ ректори  вазифасини бажарувчи Сардор Хўжаниёзов. — Чунки, дуал таълим ҳар бир талабага олий ўқув юртида таълим олиш билан бирга, ўз йўналишига мос ташкилотда меҳнат қилиш, малака ошириш имкониятини берувчи тизим, назария ва амалиётни уйғунлаштирган замонавий таълим шаклидир.  Бу жараён орқали талабалар нафақат дарсда ўрганилган назарий билимларни мустаҳкамлайдилар, балки ишлаб чиқариш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассис сифатида шаклланадилар.  Дуал таълим жараёнларга малакали ва тажрибали мутахассислар ҳам жалб қилинган. Талабалар шу орқали ўзларини қизиқтирган мавзуда инновацион лойиҳаларни шакллантириш, яратилган ишланмаларни корхоналар амалиётига жорий этиш ва тижоратлаштириш фаолиятини амалда ўрганишмоқда.

[gallery-26199]

Олийгоҳнинг  Енгил саноат технологиялари ва жиҳозлари кафедраси талабалари Урганч шаҳридаги йирик тўқимачилик ва енгил саноат корхонаси базасида ўз  фаолиятларини бошлашди. Эндиликда талабалар университетда назарий дарсларда, корхонада эса амалий машғулотларда қатнашиб, ўқиш ва меҳнат жараёларини узвий боғланган шаклда олиб боришмоқда.

—Дуал таълим дастури доирасида қатор корхоналар билан икки ва уч томонлама шартномалар имзоланди, — дейди  техника фанлари доктори, доцент Қўзибой Собиров. —  Замонавий ўқув режалари ишлаб чиқилди. Шу тариқа ишлаб чиқариш муҳитида ўқитиш тизими амалиётга жорий қилинди. Мисол учун, “Урганч Бахмал групп” масъулияти чекланган жамиятида талабаларимиз айни кунларда пиллани чувишга тайёрлаш, чувиш ва ундан олинадиган хом ипак маҳсулотларининг сифатини аниқлашни ўрганишмоқда. Бу ерда бунинг учун барча шароит мавжуд. Амалий машғулотларда энг аввало талабаларнинг хавфсизлиги ва касбни қунт билан ўрганишларига алоҳида эътибор берилади.      

Дуал таълим тизими орқали ёшлар ўз мутахассислигининг ҳақиқий муҳитида тажриба орттириб, меҳнат бозорига тайёр кадрлар сифатида боришади.

Бугунги кунда жамиятимизда мухандис - технолог каби мутахассисларга талаб кундан-кунга ортмоқда. Бироқ олий ўқув юртидаги маърузалар билан керакли кадр бўлиш қийин. Шу боис айни кунларда Электротехника ва энергетика кафедраси талабаларига ҳам дарс жараёнлари икки йўналишда олиб борилмоқда. Университетда назарий билимлар ўзлаштирилса, корхоналарда реал ишлаб чиқариш муҳитида амалий машғулотлар ташкил этилмоқда. Айниқса, якуний босқич талабалари ҳар ҳафтанинг жума ва шанба кунлари Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонасида малакавий амалиёт ўтамоқдалар.  

—  Дарс жараёнларида устозларимиздан ишлаб чиқаришда ишлатиладаган двигетел, моторларни фақат назарий жиҳатдан ўрганганмиз. – дейди талаба Саиджон Отамуродов. – Бу корхонада эса биз ўз қўлимиз билан уларни очиб таъмирлаш ишларини олиб бормоқдамиз. Шунингдек, электр тармоқларида қўлланиладиган трансформаторларнинг ишлаши, йиғилиши, таркиби,  куйиб кетиш ҳолатларини бевосита ўрганмоқдамиз. Мен олий ўқув юртини тугатганимдан сўнг шу ерда меҳнат қилмоқчиман.

Тизимнинг муҳим жиҳатларидан бири, энди олий ўқув юртида иқтисодиётдаги замонавий корхоналарнинг ривожланиш истиқболларидан келиб чиққан ҳолда мутахассислар тайёрлашга киришилган.

Талабалар олаётган назарий билимини инновацион ҳамкорлик асосида худди ўша корхоналарда амалий томондан мустаҳкамлашмоқда.

Дуал таълим нафақат назарий билимларни, балки ишлаб чиқариш жараёнида зарур бўлган амалий кўникмаларни ҳам чуқур ўзлаштириш имконини бермоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/gg5eRHDm6YA" title="Dual ta’lim: nazariya va amaliyot uyg‘unligi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дуал таълим: назария ва амалиёт уйғунлиги (+видео)