Навоий давлат университетида дуал таълим тизимини жорий этиш ва бу борада амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Маълумки, меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлашда дуал таълим тизимининг аҳамияти катта. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилнинг 20 июнь куни муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам дуал таълим тизимига ўтиш тўғрисида сўз юритилган эди. 

Юртбошимиз йиғилишда “Тармоқ – корхона – олийгоҳ” занжири асосида ҳар бир олийгоҳга саноат ҳамкори белгилаб берилиши, олийгоҳлар ҳамкор корхоналарда кафедралар очиши, дуал таълимни йўлга қўйишини таъкидлаган эди. Бунда корхоналар кафедраларни жиҳозлаш, ўқитувчи ва талабаларни рағбатлантиришга маблағ ажратади. Талабаларнинг амалиёти ва битирув курсдаги таълими тўлиқ ҳамкор корхоналарда ташкил қилинади.

Бугунги кунда университетда ҳам дуал таълим тизимини жорий этиш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Мазкур тизим орқали талабалар назарий билимни амалиёт билан уйғунлаштириш имкониятига эга бўлмоқда.

– Ҳозирда олийгоҳимиз томонидан бир қатор корхона ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди, – дейди университет ректори Муҳиддин Калонов. – Жумладан, “Навоийазот” АЖ ва “Зарафшон Голден Гроуп” компанияси билан имзоланган ҳамкорлик меморандумлари асосида ахборот технологиялари, технологик таълим, хорижий тил ва адабиёти, биология, кимё ҳамда мактабгача таълим йўналишидаги 3-4 курс талабалари малакавий амалиётларга жалб қилинмоқда. Талабаларга малакавий амалиёт якунида меҳнат қонунчилигига мувофиқ иш билан таъминлаш имкониятлари яратилмоқда.

Шунингдек, Биология кафедраси Навоий вилояти Экология бошқармаси ва Агрокимёвий таҳлил маркази билан ҳамкорликда кафедра филиалини ташкил этган. Натижада 79 нафар бакалавр ва 10 нафар магистр талаба ўз диссертация ва битирув ишларини ушбу ташкилотлар негизида олиб бормоқда.

География кафедраси билан Гидрометеорология бошқармаси ўртасида 10 йиллик ҳамкорлик шартномаси тузилиб, амалий машғулотлар давом эттирилаётган бўлса, Технологик таълим, Физика ва астрономия кафедралари Қизилтепа туманидаги 1-сон политехникум билан ҳамкорлик қилмоқда.

Бугунги кунда Жисмоний маданият кафедраси Навоий Олимпия ва Паралимпия тайёрлаш маркази билан ҳамкорлик асосида 6 нафар, Мактабгача таълим кафедраси эса Навоий шаҳридаги 25-сон “Нафосат” давлат мактабгача таълим муассасаси билан 2- ва 3-курсда таҳсил олаётган 21 нафар талабани дуал таълим асосида ҳафтанинг икки кунида амалиётга жалб қилган.

[gallery-22863]

Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

Тадбир сўнггида Навоий давлат университети, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ўртасида ўзаро ҳамкорликни яна ривожлантириш мақсадида меморандум имзоланди.

А.Бўриев, С.Аслонов, ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дуал таълим билим ва амалиёт уйғунлигидир