Учувчисиз учар қурилма, қисқача айтганда дрон сўнгги пайтда, айниқса, ҳарбий мақсадда фаол қўлланаётгани учун ҳамманинг тилига тушди. Аслида дронлардан фуқаролик ва илмий соҳада ҳам кенг фойдаланиляпти.

Мудофаа тизимида дрон разведка, кузатув, нишонни аниқлаш ва жанговар вазифани бажаришга йўналтирилса, фуқаролик ишларида ўзи учар қурилмалар чегарани назорат қилиш, йўқолганларни қидириш, ҳаводан суратга олиш ва ҳатто, юкни манзилга етказиш каби турли вазифаларни бажармоқда. Дронлар илмий фаолиятда жуда қўл келади: геология, экология, метеорология ва бошқа кўплаб соҳаларда маълумотни тўплаш ва тадқиқ этиш учун беминнат дастёрга айланган. Барибир, таассуф билан таъкидлаш жоиз, дронлар жанговар мақсадда кўп ишлаб чиқарилмоқда ва ишлатилмоқда.

Тарихга назар

Илк дрон тарихи энг кўзга кўринган авиация кашшофларидан бири Николай Кифер номи билан чамбарчас боғлиқ. 1917 йил Кифер дастлабки учувчисиз бошқариладиган аппаратни яратиб, “Kettering Bug” деб номлади.

Ушбу инқилобий машина ўзи учар қурилмаларнинг биринчи тури ҳисобланиб, учувчисиз тизимлар ривожланишига замин яратди. Ташқи томондан узунлиги тахминан 5 метрлик кичик самолётга ўхшаш, тўрт металл ғилдирак ва ички ёнув двигатели билан ишлайдиган паррак билан жиҳозланган бу матоҳ кичик ҳажмли ўқ-дори олиб юра олар, радио орқали бошқариларди.

Афсуски, машина инсоннинг мутлақо бевосита аралашувисиз парвозни амалга ошира олмади. Тўлақонли зарба берувчи учувчисиз самолётдан кўра, юқоридан душманга ҳаво торпедоси ташлайдиган васита вазифасини бажара олди.

Шундай бўлса-да, Кифер яратган учувчисиз ўзи учар қурилма ўз даври учун мислсиз хизмат қилди. Гиростабилизаторли механик бошқарув тизими жорий этилиши туфайли аппарат ёнилғи захираси тугагунча маълум масофани автоном тарзда босиб ўтиши мумкин эди. Ушбу дрон соатига тахминан 120 километр тезликка эриша олган. Шу тариқа Кифер Битл замонавий учувчисиз самолётгача бўлган йўлни босиб ўтди.

Дрон қандай ишлайди?

Дроннинг ишлаш тамойили сенсорли тизим, автопилот ва дастурий таъминот комбинациясига асосланган. Камера, радар, лидар, навигация тизими каби сенсорлар атроф-муҳит ва автомобилнинг жойлашуви ҳақида ахборот тўплайди. Ушбу маълумот автопилотга узатилади, қайта ишланади ва дроннинг кейинги ҳаракати бўйича қарор қабул қилади, двигателнинг айланиши, қурилманинг белгиланган траекториядан четланмаслигини назорат қилади.
Дронни бошқариш принципи ва усули аниқ мақсадга қараб фарқланиши мумкин. Баъзи дронлар бутунлай автоном ҳаракат қилади ва инсон аралашувисиз ўз-ўзидан вазифани бажаришга қодир. Айримлари масофадан, ердаги оператор бошқарув пульти ёки компьютер интерфейси ёрдамида бошқарилади. Кўпгина замонавий самолётлар ҳам фуқаролик, ҳам ҳарбий оператор томонидан бошқарилиши, мустақил равишда учиши мумкин.

Сўнгги бир неча йил ичида дронлар фуқаролик авиациясига тобора кўпроқ жорий этилмоқда, ҳаводан сурат ва видео олиш учун ишлатилмоқда. Бу турли мақсадда, жумладан реклама, кўчмас мулк ва туризм учун ҳаводан юқори сифатли тасвир олиш имконини беради. Дрон юкни етказиб беришда ҳам беминнат хизматчи, яъни логистика вақти ва харажатини камайтиради. Амазон дронлари бунга яққол мисол.

Қишлоқ хўжалигида ҳам тенги йўқ техникага айланаётган дронлар даланинг ҳолатини, ҳосилдорликни ва суғориш даражасини кузатиш, баҳолаш орқали фермерга тупроқни ўғитлаш, дори пуркаш ва экинни бошқариш бўйича қулай қарор қабул қилиш имконини беради. Табиийки, айни усул ишлаб чиқариш самарадорлигини оширади ва атроф-муҳитга зарарни камайтиради. Бундай қурилмалар Агродронлар, деб ҳам юритилади. Замонавий қишлоқ хўжалиги дронлари пестицидни пуркай олади.

Илмий мақсадда муҳим вазифани бажара бошлаган учувчисиз бошқариладиган ўзи учар вертолётлардан атроф-муҳитни ўрганиш, экотизимни мониторинг қилиш, иқлим ўзгаришини тадқиқ қилиш, ёввойи жониворларни аниқлаш, илмий текширув олиб бориш ҳамда бошқа кўплаб йўналишларда фойдаланилмоқда. Одам боролмайдиган жойларга етиб бориши, чаққонлиги ва манёвр қобилияти туфайли дронлар илмий кашфиёт қилиш ва маълумотни таҳлиллашда янги имкониятлар тақдим этмоқда.

Саноатда замонавий дрон қурилиш майдончасини текшириш, электр станциясига техник хизмат кўрсатиш, кон қидириш каби мураккаб вазифаларни бажаряпти. Натижада техник хизмат кўрсатиш харажати камайиб, ишчилар хавфсизлиги таъминланяпти.

Дронлар етказиб бериш вақтини қисқартириш ва ходимлар ҳамда ёнилғи харажатини камайтириш мақсадида юк ва почта жўнатмаларини ташишда ҳам кенг қўлланмоқда.

Тиббиётда дрон табиий офат содир бўлган жойга дори воситалари ва асбоб-анжом етказиб бериш, трансплантация учун органла ташишда ишлатилади. Табиийки, эндиликда етказиб бериш вақти қисқариб, бемор ҳаётини асраб қолиш имкони ошган.

Дрон турлари

Дронлар нафақат ҳавода учади, балки ер юзасида, сув туби ва устида ҳам ҳаракатлана олади. Чегара назорати, патрул хизмати, хавфсизлик ва бошқа операцияларда қўл келади. Американинг “RQ-4 Global Hawk” дрони разведка учун ишлатилса, “MQ-9 Reaper” ер усти нишонини кузатади ва зарба йўллайди, “Orca” дрони эса сув остида разведка олиб боради, Россиянинг “Посейдон” учувчисиз ўзи учар аппаратлари муҳим объектларни йўқ қилиш учун ядро каллаги билан жиҳозланган, дейишади.

“Маркер” жанговар платформаси ёки “Milrem Themis” каби қуруқликда ҳаракатланадиган дронлар жанг майдонида оғир юкни ташийди. Навигация сифатида лидар ёки камерадан фойдаланадиган бундай тизимни оператор консолидан ҳам бошқариш мумкин.

Соф фуқаролик мақсадида ишлатиладиган дронлар ҳам мавжуд. Масалан, Дубайнинг ўзи ҳаракатланадиган метро поездларини бошқариш жараёнида инсон иштирок этмайди, барчаси автоматик тарзда амалга оширилади. Тўлиқ сунъий интеллект тизимига, компьютер алгоритмига, илғор сенсор технологияларга асосланган бу тизим юқори аниқликла ишлайди, самарадор ва хавфсиз. Мазкур тизимда тўсиқларни илғор усулда аниқлаш, темир йўл йўналишини мунтазам назорат қилиш, бошқарув маркази билан доимий алоқани ушлаш каби қатор хавфсизлик чоралари мавжуд. Тизимда юзага келадиган ҳар қандай таҳдидга автоматик жавоб бериш ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилган.

Ҳозир кўпчилик дрон ҳарбий мақсадда фойдаланиладиган ўзи учар қурилма, деб тушунмоқда. Бунга арзирли сабаб бор, албатта. Зеро, сўнгги йилларда сайёрамизнинг нотинч, уруш кетаётган минтақаларида дрондан фойдаланиш кенг тус олди. Масалан, АҚШ қўшинлари Афғонистон, Сурия ва Ироқда ҳарбий дронларни кенг қўллаганига гувоҳ бўлдик. Қолаверса, Озарбайжон – Арманистон зиддиятида Исроил ва Туркияда ишлаб чиқарилган ҳарбий дронлар рақобат ечимини белгилаб берди, десак муболаға бўлмайди. Айни пайт Украина ва Россия можароси ҳам дронлар иштирокида кечмоқда. Аппаратлар икки томондан ҳам нафақат разведка ва кузатув, балки зарба бериш, душман техникасини йўқ қилиш, объектни вайрон қилиш учун фаол қўлланмоқда. Қирувчи самолётга ёнилғи қуйиш, денгиз чуқурлигини тадқиқ қилиш ва ҳаёт учун катта хавф туғдирувчи бошқа мураккаб ҳарбий вазифаларни бажаришга ҳам жалб этилмоқда.

Кузатувчилар дроннинг ҳарбий мақсадда қўлланишида ҳам ижобий, ҳам салбий оқибатларни кўрмоқда. Асосий афзаллик, шубҳасиз, хавфсизлик. Яъни, машина ичида одам бўлмайди, инсонлар ҳаёти сақлаб қолинади, ҳарбийлар нобуд бўлиши камаяди. Дрон ҳавода узоқ муддатли миссияни бажариш, узоқ масофада ёки узоқ вақт давомида кузатув, разведка ёки бошқа вазифани адо этиш имконини беради. Бундан ташқари дрон ҳар доим белгиланган дастур бўйича учади, қурол ишлатиш ёки ишлатмаслик бўйича тўғридан-тўғри буйруқни бузиш эҳтимоли йўқ.

Салбий томони эса махфийлик муаммоси. Дрон ҳарбий кучларга шахсий дахлсизликни бузиш, маълумотдан нотўғри фойдаланиш бўйича хизмат қилиши мумкин. Қонунлар, ахлоқий меъёрларга риоя қилинишини таъминлаш учун қатъий қоида ва протоколларга эҳтиёж бор.

Дронларга нисбатан хакерлик ҳужуми уюштирилиши ёки электрон уруш ускунасидан фойдаланилиши эҳтимоли жуда юқори. Натижада дронлар устидан назорат йўқолади. Назоратдан чиққан аппарат қурилмани учирган томонга хавф туғдириши, оператор манфаатига қарши ишлаши ҳам мумкин. Нафсиламрини айтганда, бу нафақат ҳарбий, балки фуқаролик технологияларига ҳам тегишли.

Сайёрамиздаги энг кучли жанговар дронлар

“General Atomics Aeronautical Systems” компанияси томонидан ишлаб чиқилган “MQ-9 Reaper” аппарати дунёдаги энг донғи кетган ва самарали ҳарбий дронлардан бири, дейишади. Бу қурилма узоқ парвоз вақтига эга, лазерли бошқариладиган бомба ёки “Hellfire” ракетасини ташишга қодир.
“Bayraktar TB2”  Туркиянинг Байкар компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, сўнгги бир неча йил ичида энг машҳур учувчисиз ҳаво воситаларидан бирига айланди. Сурия ва Ливияда фаол қўлланган бундай мосламалар ердаги нишонга зарба бериш, разведка ва кузатув амалга ошириш қобилиятига эга.
Хитойнинг “Chengdu Aircraft Industry Group” компанияси ишлаб чиқарган “Wing Loong II” дрони янги авлод кўп мақсадли учувчисиз учиш аппарати сифатида эътироф этилган. Аслида, бу аппарат Американинг биринчи “MQ-1 Predator” зарба берувчи дрони нусхаси экани айтилади.

Россиянинг энг машҳур учувчисиз парвоз қиладиган воситаси “С-70 Охотник” ҳисобланади. Овчи маъносини англатувчи мазкурмашина расмий равишда 4++ авлод учувчисиз бошқариладиган самолёт сифатида таснифланади. Ушбу дрон катта ва оғир массага эга, ердаги нишонга ҳужум қилиш, жанговар шароитда разведка олиб бориш ҳамда бир вақтнинг ўзида зарба билан душман ҳаво мудофаасини ёриб кириш сингари турли мураккаб вазифаларни бажаришга қодир.

Хуллас, айни пайт фаол ривожланиш даврини бошдан кечираётган дронлардан фойдаланиш янада кенг кўлам, ранг-баранглик касб этмоқда. Бинобарин, бундай қурилмаларнинг имконияти вақт ўтган сайин яна ортиб бораверади. Айни мақсадлар мамлакатлар учун ҳарбий саноатга, жумладан жанговар дронлар яратишга янги-янги инвестиция жалб қилишни тақозо этмоқда. Нима бўлганда ҳам, тараққиётни тўхтатишнинг иложи йўқ. Бу соҳада ҳали янгилик  кўп қилинади. Фақат умид шуки, бундай техника воситалари инсониятнинг тинч, яратувчанлик мақсадига хизмат қилсин, асло машъум уруш рамзига айланмасин.

Интернет маълумотлари асосида

Саидмурод Раҳимов тайёрлади.

ЎзА 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дронлар даври