ФОТОРЕПОРТАЖ

Шу кунларда юртимизнинг чегара ҳудудларида халқ сайиллари ташкил этилиб, Рамазон ҳайити шукуҳи ҳар бир оилага хушнудлик бахш этмоқда.

Бугун дунёда тинчлик энг улуғ неъмат ва уни асраб-авайлашда миллатлараро дўстлик, тотувлик ҳамда ҳамжиҳатликни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Муштарак мақсадлар йўлида илгари сурилаётган эзгу ташаббуслар бу борадаги ишлар кўламини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариб, юртимизда турли миллат ва элат вакилларининг ўзаро аҳил-иноқликда умргузаронлик қилишини таъминлаётир. 

[gallery-22585]

Айни жараёнда қўшни мамлакатлар халқлари билан қардошлик алоқалари янада мустаҳкамланиб боришида эса асрлар мобайнида сайқалланиб келаётган ана шу каби қадрият ҳамда анъаналаримизнинг аҳамияти беқиёс. Шу боис минг йиллар мобайнида бир ариқдан сув ичадиган, эртанги кун истиқболи билан боғлиқ орзу-мақсадлари уйғун бўлган қардошлар эндиликда бир-бирига елкадош бўлиб, ўзаро ҳамфикрлик ва ҳаммаслаклик хислатларини намоён бўлмоқда.

Жорий йилнинг 28-31 март кунлари Фарғона вилоятининг 14 та шаҳар-туманидаги чегарадош ҳудудларда жойлашган 140 та маҳалла фуқаролари йиғинида ана шундай байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Дўстлик, ҳамжиҳатлик, қўни қўшничиликни тарғиб этувчи шиорлар остида халқ сайиллари уюштирилиб, турли миллат вакиллари фаол қатнашаётган байрам шукуҳи ҳар бир оила, инсон қалбига кириб боришига эришиляпти.

Саноатчилар шаҳри Қувасойда ҳам турли миллат ва элат вакиллари худди бир оила аъзолари сингари ўзаро тотувликда умргузаронлик қилиб келмоқда. Эзгу ташаббус давомида шаҳардаги чегара ҳудудда жойлашган 16 та маҳалла фуқаролар йиғинида байрам тадбирлари ўтказиляпти. Хусусан, “Пастки Валик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 14-умумтаълим мактабида ҳам халқ сайли катта тантана сифатида нишонланди.

Байрам тадбирида маҳаллада истиқомат қилувчи ўзбек, тожик ва қирғиз миллатига мансуб оилалар томонидан тайёрланган миллий таомлар, ҳунармандлар, ёш ижодкорлар кўргазмаси ташкил этилди. Миллий спорт ўйинлари, белбоғли кураш, арқон тортиш, полвонлар мусобақалари барчада катта таассурот қолдирди.

Республика ишчи гуруҳи аъзолари, вилоят, шаҳар ҳокимлиги масъуллари иштирокида билим даргоҳининг маънавият масканида “Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт” шиори остида маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда театрлаштирилган байрам томошаси уюштирилиб, турли миллат вакилларининг куй-қўшиқлари, қадрдон ўлан ва лапарлари ижро этилди.

Тадбир давомида тадбир иштирокчилар ва ўқувчилар мактабда ташкил этилган “Дўстлик боғи”га янги ниҳоллар ўтқазди.

– Бугунги кунда ушбу чегарадош ҳудудда 3059 нафар аҳоли яшайди, – дейди “Пастки Валик” МФЙ раиси А. Шоюнусов. – Таъкидлаш жоизки, маҳалламизда мунтазам равишда миллатлараро дўстликни тарғиб этувчи маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, аҳоли ўртасида ватанпарварлик, элу юртга садоқат каби фазилатлар кенг тарғиб этилмоқда. 

Бу каби тадбирлар қардош халқлар ўртасидаги узвий ришталар янада мустаҳкамланиши ҳамда бардавомлигини таъминлайди.   

Айни кунларда Фарғона вилояти бўйлаб Рамазон ҳайити байрами муносабати билан ташкил этилаётган дўстлик, ҳамжиҳатлик ҳамда меҳр-мурувват тадбирлари давом этмоқда.

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт