Сирдарё вилояти Сайхунобод туманининг “Дўстлик”, “Фаровон” ва “Синтоб” маҳаллаларида "Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт” шиори остида ўтказилган маданий-маърифий байрам тадбирлари доирасида 10 нафар боланинг суннат тўйи ҳам ўтказилди.

Қувонарлиси байрам тадбирлари ўзбек, тожик, қозоқ, қирғиз, рус, корейс ва бошқа миллат вакилларини янада бирлаштирувчи "Миллатлар дўстлиги" байрамига айланди.

— Сирдарё вилоятининг Сирдарё ва Боёвут туманларида бўлгани каби Сайхунобод ўтказилган "Миллатлар дўстлиги" байрами чин маънода дўстлик байрамига айланди, — дейди Тожик миллий маданий маркази раҳбари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мунаввар Пардаев. — Ушбу ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари турли миллат ва элатларга хос бўлса-да, бир-бирлари билан қуда-анда, яқин қариндош бўлиб кетган. Тадбир жуда завқли ўтди. Айниқса, иштирокчиларнинг урф-одат ва анъаналари, пазандачилик, ҳунармандчилик борасида эришаётган ютуқларини намойиши, тинч ва фаровон юрт, дўстлик, ҳамжиҳатликни  мадҳ этувчи куй- қўшиқ ва рақслари барчага олам-олам таассурот бағишлади.

Тадбир доирасида “Соғлик учун 5000 қадам” марафони ҳамда турли спорт тадбирлари  ўтказилди. Шунингдек, “Дўстлик боғи” барпо этилиб унда турли мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилди. Узоқ йиллар турли соҳаларда самарали меҳнат қилган, эл орасида обрў қозонган турли миллат вакиллари эсдалик совғалари билан тақдирланди.  Байрам тадбирлари кечга қадар давом этиб, дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннум этилди.

Ғулом ПРИМОВ,

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тантанаси