Марказий Осиё давлатлари мустақилликка эришган бўлсада узоқ вақт улар орасидаги чегаралар ёпиқ эди. Тиконли сим тортиб юзлаб километр хандақ қазилгани ҳам халқнинг ёдида. Бугун эса... доруломон замон келди. Ўзбек қирғизу-тожик билан туғишган ака-укадек қадрдон. Байрам-у тўю томошаси бир-бирисиз ўтмайди.

Уч халқ, уч давлат раҳбарлари қўлни-қўлга бериб азалий қардошликка боқий ёдгорлик ўрнатишга аҳд қилди. Ўзбекистон – Тожикистон – Қирғизистон чегаралари туташган кенгликда “Дўстлик тимсоли” – стелла қуриб битказилди. Унинг очилишига эса уч халқнинг вакиллари ташриф буюрди.

“Дўстлик тимсоли” гўё бир илдиздан ўсиб чиққан учта дарахтга ўхшайди. Ҳа, дарҳақиқат халқларимиз қадимдан бир оиланинг учта фарзандидек яшаб келган. Кўкка бўй чўзган учта новдалар мустақил уч давлат рамзидир. Уларни бир белбоғ боғлаб турибди. Бу – дўстлик белбоғи. Бугун эса уч давлат, уч халқ абадий қардош экани президентлар имзолаган битим билан тасдиқланди.

Тожикистоннинг Сўғд вилоятидаги уларнинг учрашуви чоғида “Дўстлик тимсоли”ни очишга изн берилди. Уч давлат бош вазир ўринбосарлари алвон тасмани кесиб “Дўстлик тимсоли”ни очдилар. Барчанинг қалби ғурурга тўлди. Бир-бирларини бугунги кун билан қутладилар.

[gallery-22588]

– Илгари пост қўйиб ташланган эди, бир-биримизни кўришга бора олмас эдик. Энди бемалол Ўзбекистонга келиб кетамиз. Президентлар жуда халқпарвар сиёсат юритяпти, – дейди Боткен вилояти Зартеш қишлоғида яшовчи Аҳмеджан Жусупов. – Элга аввало тинчлик керак. Бугунги учрашувдан умидимиз катта. Президентлар ягона макон, ягона бозор яратиб берамиз, дейишяпти. Тадбиркорлик янада ривожланади.

– Тожикистон – Қирғизистон – Ўзбекистон чегараларида талайгина муаммолар бор эди. Шавкат Мирзиёев уларни бартараф қилишда ташаббускор бўлди ва бизга катта ёрдам кўрсатди, – дейди Тожикистон Республикаси бош вазири ўринбосари Сулаймон Ризой Зиёзода. – Тожик ва қирғиз халқларининг орзулари рўёбга чиқди. Энди чегара масаласида хеч қандай муаммо қолмади. Бу уч давлат президентларининг доно сиёсати натижасидир.

Ҳа, қўшнинг тинч, сен тинч деган нақл барчага бирдек тегишли эди. Шунинг учун ҳам одамлар у ўзбекми, қирғизми, тожикми бугунги кундан рози.

– Тожик заминида уч президент қўлни қўлга бериб “Дўстлик тимсоли”ни очиб бердилар. Мен бахтли аёлман. Улар билан бирга шу тарихий воқеа иштирокчиси бўлдим, – дейди Тожикистоннинг Исфара туманидан келган Шохира Йўлдошева. – Чегаралар очилди, қадимий қардошлик тикланди. Улуғ шоир Турсунзода ҳам бундай кунларни орзулаган эди.

– Бугунги кун тарихда қолади. “Дўстлик тимсоли” оддий ёдгорлик эмас. Уч давлат, уч халқ учун муқаддас жойга айланди, у. Биз, ҳукумат раҳбарлари президентлар бугун имзолаган битимларни албатта бажарамиз. Чунки улар халқларимиз дўстлиги абадий бўлишига мустаҳкам пойдевордир, – дейди Қирғизистон республикаси бош вазири ўринбосари Бакид Торобоев.

Ҳали замонлар ўтади. Авлодлар янгиланади. Аммо мерос қолдирилаётган ёдгорлик уч халқ, уч давлат президентларининг тинчлик, қардошлик, келажак йўлидаги инсонпарвар қароридан асрлар оша ҳам дарак бериб тураверади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/2tIORF_Pewo?si=bKfCgIo1Ibb8qyKT" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео),Муқимжон Қодиров(сурат),ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Дўстлик тимсоли” – тарихнинг янги саҳифаси (+видео)