Наманган вилоятида кўпгина халқаро нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилган Давлатобод туманидаги “Дўстлик” теннис корти мажмуасида кенг кўламли реконструкция ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бажариладиган қурилиш ишлари лойиҳаси билан танишди.

Вилоят спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослашган спорт мактабига қарашли ушбу теннис корти 1995 йилда барпо этилган. Орадан ўн беш йил ўтиб, қайта таъмирланган эди. Шундан кейин ўтган йиллар давомида иншоот эскириб, замонавий талабларга жавоб бермай қолди. Айни шу боисдан ҳам спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва спортчи-ёшлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида тўлиқ реконструкция лойиҳаси ишлаб чиқилди.

[gallery-25784]

Умумий қиймати 21 миллиард 32 миллион сўмни ташкил этган лойиҳа асосида иккита ёпиқ ва очиқ теннис корти, 30 ўринли ресторан ҳамда 250 ўринли меҳмонхона қайта қурилади. Замонавий дизайн ва қулайликларга эга бўлган мазкур комплекс келгусида спортчилар, мураббийлар ва меҳмонлар учун барча шароитларни юзага келтиради. Айниқса, Халқаро теннис федерацияси туркумидаги “ITF” ва “Фьючерс” халқаро турнирларини юксак савияда ташкил этиш ва ўтказиш имконияти пайдо бўлади.

Нуронийлар, вилоят спорт бошқармаси мутасаддилари, теннис ихлосмандлари ва туман фоллари иштирокидаги тақдимот ўтказилди. Айтиш жоизки, бу қурилишни амалга оширилиши натижасида Наманган вилоятида спорт инфратузилмаси янада яхшиланиб, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш асносида, Олимпия ўйинлари дастурига киритилган теннисга бўлган қизиқиш янада ортади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Дўстлик” теннис корти янги қиёфага киради