Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида қозоқ халқининг буюк шоири, адабий тил ва ёзма адабиёт асосчиси, маърифатпарвар, файласуф, бастакор, таржимон ва жамоат арбоби Абай Қўнонбой ўғлининг 180 йиллик юбилейига бағишланган “Абай маънавий хазинасининг туркий дунёга таъсири” мавзусида халқаро илмий-назарий конференция бўлиб ўтди.

Унда Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия давлатларидан, шунингдек, республикамиздаги илғор олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказларидан олимлар, докторантлар ва изланувчилар иштирок этди.  

Тадбир иштирокчилари институт раҳбарияти, Туркий тиллар факультети жамоаси ҳамда қозоқ тили ва адабиёти кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан тантанали равишда кутиб олинди.  

Меҳмонлар дастлаб институтда қорақалпоқ адабиётининг атоқли вакили Ажиниёз Қосибой ўғлининг 200 йиллиги муносабати билан ташкил этилган музейда бўлди.  

Конференциянинг очилиш пленар мажлисида институт ректори Қувондиқ Қодиров Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг барча соҳалар бўйича дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари, шу билан бирга, тарихи, тили, дини, маданияти, турмуш тарзи бир-бирига илдиз отган туркий халқлар билан давом этаётган ҳамкорлик алоқаларининг аҳамиятига тўхталди.

Халқаро тадбир доирасида олимлар қорақалпоқ, ўзбек, қозоқ, туркман ва бошқа халқлар адабиётининг яқин алоқалари, Абай Қўнонбой ўғли ижодининг нафақат қозоқ халқи, балки туркий халқлар ва жаҳон адабиётидаги тутган ўрни, унинг чуқур фалсафий, гуманистик фикр-мулоҳазалари, қарашлари, асарларининг жаҳон халқлари адабиётида ўрганилиши, уларни халқаро миқёсда тарғиб қилиш ва келажак авлодларга етказиш каби масалалар бўйича маърузалар қилди.  

Қозоғистондан келган меҳмонлар Абайнинг адабий ва фалсафий мероси бутун туркий дунё учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, унинг 180 йиллик юбилейи биринчилардан бўлиб Қорақалпоғистон ҳудудида нишонланаётгани учун институт жамоасига миннатдорлик билдирди.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дўстлик ришталари: халқаро илмий-назарий конференция