Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида фаолият юритаётган “A.Masterfruit” масъулияти чекланган жамияти қисқа вақт ичида боғдорчилик соҳасида барқарор натижаларга эришиб, илғор тажриба мактаби сифатида нафақат Мирзаободда, балки вилоятда ҳам танилди.

Корхона раҳбари, тадбиркор Шаҳноза Сайфудинованинг изчил меҳнати ва ташаббускорлиги бу ютуқларнинг асосий омилларидан бири саналади.

Жамият тасарруфидаги 8 гектар ер майдонида анор, узум ва малина етиштирилмоқда. Хусусан, 4 гектар майдонда анорнинг маҳаллий “Қорақайин” ҳамда АҚШнинг Калифорния штатидан келтирилган уруғсиз “Вондерфул” навлари, 1,5 гектарда “Ризамат” ва “Ҳусайни” узум навлари, шунингдек, 1,5 гектарда малина экилиб, юқори ҳосилдорликка эришилмоқда. Экинлар ҳудуд иқлими ва тупроқ хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда илмий асосланган агротехник тадбирлар асосида парваришланмоқда.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида 14 йиллик меҳнат стажига эга Ш.Сайфудинова 2020 йилдан буён мазкур жамиятга раҳбарлик қилиб келмоқда. Айни пайтда корхонада 10 нафар доимий ва 25 нафар мавсумий ишчи фаолият юритади. Ходимларнинг 50 фоизини аёллар ташкил этиши аёллар бандлигини таъминлаш ва уларнинг иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган амалий қадам сифатида эътиборга молик.

Жорий йилда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан давлатимиз раҳбарининг фармонига биноан Шаҳноза Сайфудинова "Дўстлик" ордени   билан тақдирланди.

–  Пойтахтда давлатимиз раҳбарининг қўлларидан ушбу юксак мукофотни қабул қилиб олиш мен учун катта шараф билан бирга улкан масъулият ҳамдир, –  дейди у. –  Бу эътироф қишлоқ хўжалигида янада юқори самарадорликка эришиш, ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш, инновацион технологияларни жорий этиш ва янги иш ўринлари яратиш йўлидаги мақсадларимни янада мустаҳкамлади.

Эътиборли жиҳати, тадбиркор 2007 йилдан буён вилоятда деярли йўқолиб кетган маҳаллий “қайин анори” навини қайта тиклаб, уни етиштириш ва кўпайтириш билан шуғулланиб келмоқда. Ушбу йўналишда тўпланган тажриба бугун вилоят миқёсида оммалаштирилмоқда.

2018 йилда унинг ташаббуси билан 25 минг туп анор ва 1,8 минг туп узум кўчатлари экилиб, ички бозорни сархил мевалар билан таъминлашга замин яратилди. 2023–2025 йиллар давомида эса 130 тонна анор, 145 тонна узум ва 5 тонна малина ҳосили етиштирилиб, аҳолига арзон нархларда етказиб берилди.

Корхона фаолиятида замонавий ёндашув устувор. Хусусан, 2025 йилда 250 квадрат метр майдонда 60 киловатт қувватга эга агроволтаик тизим ўрнатилди. Ўрта Осиёда илк тажрибалардан бири саналган ушбу тизим ўсимликларни қуёш нурларининг ортиқча таъсиридан ҳимоя қилиш, ҳосилдорлик ва маҳсулот сифатини оширишга хизмат қилмоқда.

Шунингдек, “Fruit Master Consulting” бренди орқали GIZ, JICA, FAO, KOICA каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Германия, Нидерландия, АҚШ ва Норвегиядан жалб этилган мутахассислар иштирокида мамлакат бўйлаб 1000 нафардан ортиқ фермерларнинг билим ва амалий кўникмалари оширилди.

Келгусида корхона томонидан 300 тонналик музлаткич омбори, меваларни саралаш ва қадоқлаш цехи ташкил этиш, шу орқали қўшимча 100 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Меҳнатга садоқат, ерга эҳтиром ва янгиликка интилиш “A.Masterfruit” жамоаси фаолиятининг асосий мезонларидир. Бу эса қишлоқ хўжалигида барқарор ривожланиш ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Дўстлик” ордени — боғдорчиликдаги самарали меҳнат эътирофи