Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита томонидан Халқлар дўстлиги куни муносабати билан ташкил этилган “Дўстлик” фестивали доирасидаги кенг қамровли тадбирлар давом этмоқда.

Анжуман дастуридаги энг ёрқин ва муҳим воқеалардан бири – Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда Тошкентдаги Фотосуратлар уйида “Дўстлик нигоҳи” номли фотокўргазманинг очилиши бўлди.

Кўргазмада Мамлакатимиздаги миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик ва биродарлик муҳитини ифодаловчи 100 дан ортиқ фотосурат намойиш этилмоқда. Бу ижод намуналари юртимизда ягона оила сифатида яшаб келаётган турли миллат вакилларининг кундалик ҳаёти, анъаналари, маданияти ва урф-одатини бетакрор манзараларда акс эттирган. Миллий маданий марказлар фаолияти тасвирланган асарлар ҳам мухлисларда илиқ тассурот қолдиряпти.

– Бугунги Ўзбекистонда ҳар бир миллат вакили ўзини улкан, аҳил оиланинг тенг аъзоси, деб билади, – дейди Республика Озарбайжон миллий маданий маркази бошқаруви раиси Мобил Мамедов. – Шу боис бу заминда ўзаро ҳурмат, тинчлик ва бағрикенглик  ҳукм суради.  “Дўстлик нигоҳи” фото кўргазмаси юртимизда яшаётган 130 дан ортиқ миллат ўртасидаги маънавий ҳамоҳангликнинг ёрқин ифодасидир. Ўзбекистондаги озарбайжонлар ҳам буни ҳар лаҳза, ҳар қадамда дилдан ҳис қиладилар.

Г.Сатторова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Дўстлик нигоҳи” фотокўргазмаси – миллатлар ўртасидаги маънавий ҳамоҳанглик ифодаси