Маълумки, БМТ Бош Ассамблеяси қарорига мувофиқ 30 июль бутун дунёда Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланади ва кўпмиллатли халқимиз томонидан бу байрам ўтаринки руҳда кутиб олинади. Шу муносабат билан 25-31 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита томонидан қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Дўстлик фестивали” тадбирлари ташкил этилмоқда.

Тошкент фотосуратлар уйида ўтказилаётган “Дўстлик нигоҳи” қардош халқлар фотосуратлари кўргазмаси ҳам фестиваль доирасида ташкил этилиб, унда миллий марказлар, дўстлик жамиятлари билан ҳамкорликда бўлиб ўтаётган турли тадбирлар, юртимизда истиқомат қилиб келаётган миллат ва элат вакилларининг турмуш тарзи, маданияти, урф-одатлари акс этган.  

Ушбу кўргазма орқали бағрикенг халқимизнинг миллатлараро тотувлик, ўзаро дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳам фотосуратлар орқали кенг намойиш қилинган.  

Албатта бундай тадбирларда турли миллат ва  элат ўртасидаги эзгулик, атрофдагиларга меҳр-мурувват кўрсатишга даъват этувчи ғоя мужассам бўлиб, барчани умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилишга, хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий ва дўстлик алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилади.    

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/_rCPEUMH9lQ?si=-WoraX0SOZ57a4hw" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Дўстлик” фестивали доирасида фотокўргазма (+видео)