Сирдарё вилояти Боёвут туманида "Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт" шиори остида ўтказилаётган байрам тантаналари доирасида Усмон Юсупов маҳалласи ҳудудида янги "Дўстлик боғи" ташкил этилди.
Унда иштирок этганлар “Дўстлик боғи" дўстлик ва халқаро ҳамжиҳатлик рамзи бўлибгина қолмай, халқлар ўртасидаги бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашга ва ёш авлодга ушбу қадриятларни уқтиришга хизмат қилишини таъкидлашди.
Ушбу боғ жамиятдаги турли миллий ва этник гуруҳлар ўртасидаги мустаҳкам дўстликнинг, ўзаро ҳурмат ва тинчликнинг рамзига айланади. Хуллас, унга яхши ният билан мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Ушбу хайрли ишда нафақат ёши катта улуғлар, ёшлар, турли миллат ва элат вакиллари фаол иштирок этишди.
[gallery-22562]
Сирдарё вилоятини "Халқлар дўстлиги" вилояти, дея айта оламиз. Чунки, чўлни ўзлаштириш, обод манзиллардан бирига айлантиришда турли миллат вакиллари бирга иштирок этишган.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири