Айни кунларда қишлоқ хўжалигида долзарб тадбирлардан бири - ғалла ўрими мавсуми бошланиш арафасида.

АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзагроинспекция" ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Исмоилова томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2025 йил ҳосили учун республика бўйича 38 мингга яқин фермер хўжалиги ҳамда 147 та ғаллачилик кластери томонидан 1 миллион гектардан ортиқ майдонларда ғалла етиштирилди.

Бундан ташқари, республика бўйлаб 195 та янги замонавий, юқори унумли комбайн харид қилинди. Ҳосилдорликни нобуд қилмасдан йиғиб олиш учун жами 3 мингдан ортиқ комбайн мавсумга тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилган.

Қайд этилишича, жорий йил ғалла ҳосилини қисқа муддатда ўриб-йиғиб олиш мақсадида “Ўзагроинспекция” ходимлари томонидан мунтазам мониторинг тадбирлари йўлга қўйилган. Тадбирларда дон ўриш комбайнлари созлиги, уларнинг ўримга шайлиги кўрикдан ўтказилиб, мавсумга пухта ҳозирлик кўрилди.

Шунингдек, ўрилган ҳосилни дон қабул қилиш корхоналарига ташиш учун 14 минг 133 та юк автомобили, ёнилғи мойлаш маҳсулотларини етказиб бериш учун 1 минг 127 та кўчма ёнилғи қўйиш агрегати ҳамда сервис хизматларини кўрсатиш учун 468 та кўчма таъмирлаш устахонаси сафарбар этилади.

Республика бўйича жами 200 та дон қабул қилиш масканининг моддий-техника базаси 2025 йил ғалла ҳосилини сифатли қабул қилишга тайёрланди. Ушбу масканлардаги лабораториялар зарурий ўлчов воситалари билан тўлиқ жиҳозланди.

Шунингдек, автомобиль, тарозилар ва лаборатория ўлчов воситалари давлат стандартлари талаблари асосида метрология қиёсловидан ўтказилиб, сертификатлар билан таъминланди.

Дон қабул қилиш масканларининг барчасида “ҳосил қабули” электрон тизими ишга туширилиб, тарозиларга тўлиқ кузатув камералари ўрнатилди. Қабул жараёнларида қоғозбозликка барҳам берилиб, юк хатлари ва ҳисоб-варақлари электрон ахборот тизими орқали юритилади.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дон қабул қилиш масканлари 2025 йил ғалла ҳосилини сифатли қабул қилишга тайёр