Доминикан Республикасида тунги клубда юз берган фожиа оқибатида ҳалок бўлганлар сони 184 кишига етди. Бу ҳақда журналистларга мамлакат Фавқулодда ёрдам маркази директори Хуан Мануэль Мендез баёнот берди.

– Афсус билан маълум қилмоқчиманки, айни пайтгача 184 кишининг жасадини топдик, – деган у.

Аввалроқ 124 инсон қурбон берилгани айтилганди.

Қутқарувчилар вайрона остидан шу ерда концерт бераётган машҳур мусиқачи ва қўшиқчи, мега юлдуз Рубби Переснинг ҳам жонсиз танасини чиқариб олишган.

Санъаткорнинг қизи Сулинка Перес бир кун аввал журналистларга отаси тириклиги, касалхонага ётқизилиши режалаштирилаётганини билдирганди.

Охирги расмий маълумотга кўра, душанбага ўтар кечаси Санто-Домингодаги Жет Сет кўнгилочар мажмуаси биноси қулаши натижасида камида 155 киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Президент Луис Абинадер фожиа туфайли 8-10 апрель кунлари мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

С.Раҳимов, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Доминикандаги фожиа қурбонлари сони ортмоқда