Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга ижтимоий кўмак бериш мақсадида ўтказилаётган “Долзарб бир ойлик” тадбирлари бўйича Давлат кадастрлари палатаси раиси М.Валиев Қуйи Чирчиқ туманидаги “Дўстлик-1”, “Пахтачи” МФЙлар масъуллари ҳамда фуқаролари билан учрашиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг муаммоларини ўрганди.

Суҳбат давомида ишга жойлашиш, фарзандининг ўқиши тўловлари масалалари жойида ижобий ҳал қилиниши қаторида томорқа ерларидан фойдаланиш ҳамда паррандачилик, чорвачилик каби сердаромад хўжаликларни ташкил қилишга келишиб олинди. 

– Мазкур хайрли ишлар доирасида бир қанча оилаларга моддий ёрдамлар кўрсатилди, – дейди Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Жасур Аҳроров. – Жумладан, тумандаги “Дўстлик” МФЙда яшовчи бир оила фарзандларининг даволанишига кўмак берилиб, товуқ боқиши учун шароит яратилди. 

[gallery-22651]

Шунингдек, яна бир ёрдамга муҳтож оиланинг хонадони таъмирланиб, сигир олиб берилди. Бундан ташқари, мазкур туманнинг “Пахтачи”, “Гул”, “Ўжакент, “Кушек” ва “Абай” МФЙлари фуқаролари учун Давлат кадастрлари палатаси, Тошкент вилояти бошқармаси, туман ҳокими ҳамда масъуллар иштирокида сайёр қабул ташкил этилди. 

Унда жами 150 га яқин ер-кадастр масалаларига оид мурожаатлар кўриб чиқилди ва аксарияти жойида ҳал этилганидан ташқари, ўрганиш талаб этадиган масалалар тегишлича масъулларга бириктирилди. Туманда ҳам ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари жадал йўлга қўйилгани баробарида, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами ўрганилиб, уларнинг томорқаларидан самарали фойдаланишлари, рўзғор тебратишлари учун моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда. 

Хусусан, уч нафар ногирони бор С.Бойтемировга қўй-қўзилар ҳадя қилиниб, қўйхона қуриб берилди. Шунингдек, туманнинг Ўжакент ҳудудида танланган 1 гектар ер майдонига “Яшил макон” Умуммиллий дастури доирасида ҳашар йўли билан 2 минг 600 туп мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилди. 

А.Мусаев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Долзарб бир ойлик: мурожаатлар назоратга олинмоқда