“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан “Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги доирасида Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги хонадонлар кесимида тўлиқ хатлов амалга оширилди.

Ушбу жараён доирасида аҳоли вакиллари билан сайёр қабуллар ва учрашувлар ташкил этилди. Ҳудудда боқувчисини йўқотган ҳамда кам таъминланган оилаларга томорқачиликни ривожлантириш мақсадида картошка уруғи тарқатилиши белгиланди. 

Шунингдек, туманнинг турли маҳаллаларида “Ўзкимёсаноат” АЖ масъуллари ва туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида кўргазмали семинарлар ўтказилди. Эҳтиёжманд хонадонлардаги меҳнатга лаёқатли аъзоларни иш билан таъминлаш ҳамда қўшимча даромад манбалари яратиш мақсадида бир қатор амалий ташаббуслар қилинди. Жумладан, 16 та хонадонга мотокультиватор, 24 та хонадонга пайвандлаш ускунаси, 10 та хонадонга оверлок ва 30 та хонадонга тикув машинаси берилди. 

Маҳалла биносининг бўш хонасида кооперация асосида тикувчилик цехи фаолияти йўлга қўйилди. Бундан ташқари, 30 та хонадонга электр печи етказиб берилди. 20 та иссиқхона ва 10 та балиқхона қуриш учун техника воситалари ажратилди. Шу билан бирга, 6 та артезиан қудуқдан сув чиқарилиб, қувурлар орқали аҳолига етказиб бериш ишлари олиб борилмоқда. 

Мазкур тадбирлар доирасида 40 та оғир турмуш шароитидаги оила вакиллари тикувчиликка ўқитилмоқда. Шунингдек, 100 та оиланинг фарзандлари хорижий тилларга, 30 та оила вакиллари эса IT курсларига жалб қилинди. 

Жамият ахборот хизматининг хабар беришича, олиб борилган амалий ишлар натижасида 520 та хонадонга ёрдам кўрсатилиб, 244 та янги иш ўрни яратилди. 

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Долзарб бир ойлик”: 520 та хонадонга ёрдам кўрсатилиб, 244 та янги иш ўрни яратилди