Президентимиз ташаббуси билан вилоят ва туман даражасидаги давлат идоралари олдидаги долзарб вазифаларни белгилаш, жойлардаги аниқ муаммолар ечимига қаратилган тизимли ёндашувни йўлга қўйиш мақсадида “Долзарб 90 кун” тадбирлари давом этмоқда.

Мазкур ташаббус доирасида Наманган вилоятида ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ушбу жараён самарадорлиги, ижтимоий соҳалардаги ҳолат ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар атрофлича муҳокама этилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда уларнинг тегишли соҳалар бўйича ўринбосарлари иштирокидаги йиғилишда ёшлар сиёсати, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ёзги таътил даврида ўқувчи ёшлар бандлигини ташкил этиш, жойларда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳамда сайёр қабуллар натижалари муҳокама қилинди. Мутасадди раҳбарлар томонидан “Долзарб 90 кун” доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботлар берилди. Муҳокамалар давомида аниқ камчиликлар ва ҳал этилмаган масалалар танқидий таҳлил этилди.

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш ҳамда фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, билимли ва ташаббускор авлодни тарбиялаш масалалари ҳам муҳокамадан алоҳида ўрин эгаллади. Вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Шуҳрат Алиев бу борадаги амалий ишлар ҳақида ахборот берди.

Шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, маҳаллаларда аҳолининг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, ёзги мавсумда маданий-маърифий тадбирларни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Бу орқали ижтимоий барқарорлик ва жамиятда фаол фуқаролик муҳитини шакллантириш мақсад қилиб қўйилди.

Фуқаролар мурожаатлари ва сайёр қабулларда кўтарилган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш, одамлар ҳаётида ижобий ўзгаришларга эришиш  ҳокимликлар фаолияти самарасининг асосий кўрсаткичи бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида, “Долзарб 90 кун” доирасида белгиланган ҳар бир вазифа амалий натижа бериши, халқ розилигига хизмат қилиши кераклиги таъкидланди. Бу эса “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” тамойилини ҳаётга тўлиқ татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Долзарб 90 кун”: шахсий жавобгарлик ва амалий натижалар