Оққўрғон туманида “Долзарб 50 кун” тадбирлари доирасида жорий йил пахта ҳосили учун ғўза майдонларида агротехник тадбирларнинг бориши юзасидан пресс-тур ўтказилди.

Унда масъуллар томонидан далаларда амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Маълумки, Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев томонидан бу йил об-ҳаво ҳароратининг ҳар йилга нисбатан юқори келишини инобатга олиб, 2025 йил ҳосили учун ғўза парваришида 5 июлдан 25 августгача “Долзарб 50 кун” фавқулодда вазият эълон қилинган эди. Қишлоқ хўжалигига масъул раҳбарларга амалга ошириладиган асосий агротехник тадбирлар тўғрисида кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб берилди. 

Ишчи гуруҳлар тумандаги мутасадди раҳбарлар билан биргаликда 5 июлдан 25 августга қадар “Долзарб 50 кун”да бир қатор муҳим тадбирларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, оққўрғонлик фермерлар ҳам агрономлар билан бирга парваришланаётган ғўза кўчатларига агротехник ишловлар беришга алоҳида эътибор қаратган. Пресс-тур давомида журналистлар мазкур жараёнлар ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу йил сув танқислиги ва юқори ҳарорат зарарли ҳашаротларни кўпайишига қулай шароит яратиб, ғўзага жиддий зарар етказишни бошлади. 

Шунинг учун Тошкент вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ғўза зараркунанда ва касалликлари энг кўп тарқалиши мумкин бўлган майдонлар харитасини ишлаб чиқиб, масъулларга етказиш чораларини кўрмоқда. Карантин инспекторлари томонидан ғўза майдонларининг ҳар 2 гектарига 1 донадан феромон тутқич, гектарига 4-5 донадан махсус ачитқиларни ўрнатиш, 1-1,5 минг донадан олтинкўз, 2 минг донадан габробракон ҳамда 2-3 граммдан трихограмма чиқарилишини таъминлашга масъул этиб белгиланди.

Айниқса кўсак қурти ва ўргимчаккана аниқланган майдонларга кимёвий препаратлар қўллашни ман этиш, зарур ҳолатларда фақатгина вилоят ишчи гуруҳлар рухсати билан сепиш тавсия этилмоқда. 

А.Мусаев,ЎзА.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Долзарб 50 кун”: далаларда мавсумий ишлар назоратга олинган