Хабарингиз бор, Тошкентда “Док-1 макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд жараёни давом этмоқда.

Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган мазкур сиропни ичган 65 нафар бола вафот этган эди. Айримлари дори таркибидаги заҳарли модда таъсирида ногирон бўлиб қолган. 

Дастлабки суд мажлисларида вафот этган ва ногирон бўлиб қолган болаларнинг ота-оналари ҳам иштирок этиб, бошидан ўтказган мудҳиш ҳолатлар ҳақида сўзлаб берган эди. 

“...Боламнинг энг сўнгги кунлари экан...”

“...Онадан болани айирган жуда қийин экан...”

“...Боламнинг буйраги ишламай қолди, ўпкаси ишлашни рад қила бошлади. Фалажлик бошланиб, болам комага тушиб қолди...”

Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Мусо Юсупов раислик қилаётган суд мажлисларида айни пайтда фақат судланувчилар ва уларнинг адвокатлари, яқинлари ҳамда журналистлар иштирок этмоқда.    

Навбатдаги суд мажлисида судланувчилардан бири адвокатларининг саволларига жавоб берди. 

Маълум бўлишича, айрим дори воситалари инспекцияга текшириш учун берилган ва айни бир вақтда уларни тарқатиш учун рухсатнома ҳам расмийлаштирилган. Айрим дори воситалари ўтиб кетган сана билан рўйхатдан ўтказилган. 

Албатта, бу ерда таркиби текширилиши зарур бўлган дори воситалари нима учун сотувга чиқариб юборилган, нима учун муҳр ва имзолар ўтиб кетган санада қўйилган, деган ҳақли саволлар туғилади. 

Адвокатлардан бири айнан шунга аниқлик киритиш учун саволларни қайта - қайта ўртага ташлади. Аммо жавобларда “тайёр тасдиқланиб келган эди”, “нотариал тасдиқланган эди, шунга рўйхатга олишга мажбур бўлдик”, қабилидаги жавоблардан нарига ўтилмади. 

Бизда эса, унда нима учун дори-дармонларни текшириш, рўйхатдан ўтказиш учун бир неча идора ва ташкилот фаолият юритиши керак, деган савол пайдо бўлди. Рўйхатдан ўтказувчи дори таркибига жавоб берилмас экан, нима тасдиқланиб келса, шунга имзо ва муҳр қўйиб бераверса, бундай тузилма нимага керак? 

Эслатиб ўтамиз, мазкур суд жараёнида болалар ўлимига сабаб бўлган дори воситаларини мамлакатимизга олиб кирган, унинг таркибини текширишга масъул бўлган ва тарқатган ходимлардан иборат 21  нафар айбланувчи суд олдида жавоб бермоқда. 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/kLa2eGqyTzo" title="“Док-1 макс” бўйича судда:“Дори воситаси таркибига жавоб бермаймиз, лекин рўйхатдан ўтказамиз...”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Суд жараёнлари ҳали давом этади. 

Норгул Абдураимова,
Дониёр Якубов (видео),
ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Док-1 макс” бўйича судда: “Дори воситаси таркибига жавоб бермаймиз, лекин рўйхатдан ўтказамиз...” (+видео)