Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган куннинг ўттиз тўрт йиллиги мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Қарши шаҳрида ҳам “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ” шиори остида тантанали тадбирлар ўтказилди.

Қарши шаҳридаги “Мустақиллик” кўчаси бўйлаб вилоятдаги куч тузилмалари, жамоатчилик вакиллари, фаол ёшлар ҳамда спортчилар иштирокида байрамона марш юриш ташкил этилди. Юриш Асака банк биноси рўпарасидан бошланиб, вилоят мусиқали драма театригача давом этди.

Тантанали ҳаракат давомида иштирокчилар улкан Давлат байроғини баланд руҳда кўтариб борди. Ҳилпираб турган миллий байроғимизнинг шукуҳи йўловчилар ва аҳолида юксак фахр ҳамда завқ уйғотди.

[gallery-26300]

Марш юришидан сўнг вилоят театри ёнида байрамга бағишланган концерт дастури намойиш этилди. Унда маҳаллий санъаткорлар, ижодий жамоалар ва ёш истеъдодлар Ватан, тинчлик ва миллий бирликни улуғловчи куй-қўшиқлар ҳамда чиқишлар билан қатнашди.

Тадбирлар юртимизда миллий рамзларни ардоқлаш, ёш авлодда Ватанга меҳр ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш йўлида яна бир муҳим қадам бўлди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Доим юксакларда ҳилпираб тур, байроғим!