Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб, ўрганиш ишларни олиб боришмоқда. Жумладан, депутат Олга Литвинова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Олимпия чемпиони Диёра Келдёрова мактаби ҳузурида фаолият юритаётган спорт клуби фаолияти билан танишди.

Ўрганиш давомида спорт клубида машғулот жараёнларининг ташкил этилиши, зарур спорт жиҳозлари билан таъминланганлик ҳолати, шунингдек, ёш авлодни мунтазам спорт билан шуғулланишга жалб этиш учун яратилган шароитлар билан танишилди. Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спорт инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва келгусидаги чемпионларни тарбиялашга қаратилган истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Васила Файзиева партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши вакиллари ҳамда халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати Ёқутхон Мажидова билан биргаликда Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Реацентр Тошкент” клиникасида бўлди.

Мазкур клиника бугунги кунда замонавий тиббий хизматларни таклиф этаётган масканлардан биридир. Унда ички касалликлар, педиатрия, кардиология, неврология ва бошқа йўналишларда кенг қамровли хизматлар кўрсатилади. Юқори технологияларга асосланган лаборатория ва диагностика ускуналари, шунингдек, халқаро даражада тажриба орттирган малакали мутахассислар фаолияти беморларга аниқ ташхис қўйиш ва самарали даволаниш имконини беради.

Шунингдек, “Реацентр Тошкент” аҳолига профилактика, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва сифатли тиббий маслаҳат бериш орқали саломатликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Клиникада хизматларнинг қулайлиги, шароитларнинг замонавийлиги ва профессионал ёндашув натижасида маҳаллий аҳолининг тезкор ва сифатли тиббий ёрдам олиш имконияти кенгаймоқда. Шу боис, ушбу маскан нафақат шахсий саломатликни тиклаш, балки бутун соғлиқни сақлаш тизими рақобатбардошлигини оширишда ҳам муҳим ўрин тутади.

Тиббиёт муассасаси вакиллари билан мулоқотда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, амалий ишлар муҳокама қилиниб, тегишли таклиф-тавсиялар берилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Диёра Келдёрова мактаби ҳузуридаги спорт клуби қандай фаолият кўрсатмоқда?