Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти ҳудудий филиали ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “2024 йилда кўрсатилган дерматовенерологик ва косметологик хизматлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Мазкур марказ филиалида тери ва унинг ҳосилалари касалликлари, туғма ёки орттирилган косметологик муаммоларни диагностика қилиш ҳамда даволаш ишлари олиб борилмоқда.  

Бу ерда амбулатор тиббий хизматлар учун 110 ўринли ихтисослаштирилган ва 55 қатновга мўлжалланган поликлиника бўлими, стационар шароитда даволаниш учун 40 ўринли тери касалликлари бўлими, 40 ўринли терининг юқумли ва таносил касалликлари бўлими ҳамда 30 ўринга эга болалар тери касалликлари бўлими мавжуд.  

– 2024 йилда 3826 нафар бемор стационар ва 15800 нафарга яқин фуқарога амбулатор хизмат кўрсатилган, – дейди филиал директори Жамшид Ҳошимов. – Филиалимиз фаолияти тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, маслаҳат поликлиникаси рўйхатхонасидан бошлаб бемор даволаниб чиқиб кетгунгача барча амалиётлар technomed электрон тизимида амалга оширилади. Барча бўлимларимиз замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва малакали мутахассисларимиз фаолият олиб бормоқда. Ҳозирда 48 нафар олий маълумотли мутахассисларимизнинг 43 нафари дерматовенеролог ва косметолог шифокорлар бўлиб уларнинг 78 фоизи малака тоифасига эга.  

[gallery-21306]

Марказда шифокорларнинг малака ва билимини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, 2023 йилда лаборатория йўналиши бўйича 22 нафар, 2024 йилда 25 нафар дерматовенерологларга сайёр цикл ташкил қилинди.  

Шунингдек, якунланган йилда бир гуруҳ шифокорлар 10 кун давомида Беларусь давлатида бўлиб, тажриба алмашган бўлса, 17-20 сентябрь кунлари Москва ва 19-20 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Халқаро дерматовенерологлар ва косметологлар конгрессида ҳамда йил давомида республика миқёсида ўтказилган анжуманларда фаол иштирок этди. Ўз навбатида 2024 йилнинг октябрь ойида Беларусь давлатидан мутахассислар Навоий шаҳрида бўлиб, ўзаро тажриба алмашинилди.  

Марказда янги даволаш ва диагностика усулларини татбиқ қилиш мақсадида 2022 йилда янги 5 та даволаш ва 5 та диагностика усуллари, 2023 йилда янги 9 та даволаш ва 7 та диагностика усуллари, 2024 йилда эса янги 4 та даволаш ва 4 та диагностика усуллари йўлга қўйилди.  

Матбуот анжуманида жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Жумладан, Беларусь давлати мутахассислари билан телемедицинани йўлга қўйиш, чет давлатларда ходимлар малакасини ошириш, янги 7 та даволаш ва 2 та диагностика усулини татбиқ қилиш, 4 хилдаги (UVB/UVA, Fotofinder, Frax лазер терининг ультратовуш диагностикаси) тиббий ускуналар билан таъминлаш орқали тери хасталикларини эрта замонавий ташхислаш ва даволаш усулларини жорий қилиш йўлга қўйилган. Шунингдек, Дерматология амалиёт мактаби бўйича маҳорат дарсларини ташкил қилиш ва тиббий суғуртани тўлақонли йўлга қўйиш мақсад қилинган.  

Матбуот анжумани сўнггида ОАВ ходимлари учун пресс-тур ташкил этилди.  

Бугунги кунда филиалнинг поликлиника бўлими таркибида замонавий лазер ускуналарига эга косметологик алоҳида хоналар фаолияти йўлга қўйилган. Ушбу лазер ускуналари ёрдамида теридаги косметик нуқсонларни тез, сифатли, арзон ва асоратсиз бартараф этиш мумкин. Шунингдек, касалликларни диагностикаси, ташхислаш учун лаборатория бўлими фаолият юритиб келмоқда. Лабораториядаги замонавий тиббий ускуналар ёрдамида тери ва терининг юқумли касалликлари, таносил касалликлари ва терининг сурункали кечувчи, бошқа турдаги касалликларининг диагностикаси амалга оширилади.    

– Айни пайтда филиалда тери касалликларини даволаш билан бир қаторда овқат ҳазм қилиш тизимини нормаллаштириш мақсадида гидроколонотерапия, шунингдек, плазмоферез, озонотерапия ва бошқа турдаги даволаш усуллари йўлга қўйилган, – дейди филиал шифокори Шерзод Ғаниев. – Бу эса беморларнинг ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб пойтахт ёки бошқа вилоятлардаги клиникаларга боришининг олдини олмоқда. Яқинда филиалга ИХЛА (Иммунохемилюминесцент анализатор) ускунаси олиб келинди, эндиликда беморлар соатлаб таҳлил натижаларини кутмайди. Ушбу ускуна ёрдамида бир вақтнинг ўзида 60 нафар беморнинг 30 турдаги таҳлилини инсон омилисиз автоматик равишда кам вақт сарфлаб, жаҳон стандартлари талаблари асосида ўтказиш мумкин.  

Филиалда тери касалликларини комплекс даволаш мақсадида консерватив (дори-дармонлар билан) даволаш қаторида замонавий ускуналарга эга Физиотерапевтик бўлим хизмати йўлга қўйилган. Ушбу бўлимда витилиго касаллигини даволаш учун эксемир нур, ПУВА (тери касалликларини ультрабинафша нурланиш билан даволаш) ускунаси, бошқа турдаги тери касалликларини даволашда фойдаланиладиган BTL (4 турдаги терапия - электротерапия, ультратовуш, лазер терапияси ва магнитотерапия), биоптрон каби тиббий жиҳозлар билан таъминланган. Бу турдаги замонавий тиббий жиҳозларнинг ҳар бири 2-3 хил вазифани бажариши билан ажралиб туради.    

Матбуот анжумани ва пресс-тур давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олди.  

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дерматовенерологик ва косметологик хизматлар сифати ошмоқда