Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутатлари Тахир Палванов, Раъно Астанқулова ва Адҳамбек Исмоилов томонидан Бухоро вилоятида “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги ижроси юзасидан жойларда амалий ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар доирасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали, 4-оилавий поликлиника ҳамда замонавий тиббий буюмларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган Ўзбекистон – Корея қўшма корхонасида амалга оширилаётган фаолият таҳлил қилинди. Ҳар бир манзилда қонун талабларига риоя этилиш даражаси, амалдаги тизимнинг ҳолати ва мавжуд муаммолар ўрганилди.

– Қонуннинг 13-моддасида белгиланганидек, дори воситалари хавфсиз, сифатли ва самарали бўлиши лозим, – дейди “Адолат” социал-демократик партиясининг Бухоро вилояти Кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати Мақсуд Ҳамидов. – Ўзбекистон – Корея қўшма корхонасида ишлаб чиқариш жараёнлари, технологик ускуналар, маҳсулотлар сифати ва экспорт салоҳияти депутатлар томонидан кўздан кечирилди. Дори воситаларининг чакана ва улгуржи савдоси, уларнинг муомалага чиқарилиши ва аҳолига очиқлиги таҳлил қилинди. 4-оилавий поликлиникада дори воситалари сақланиши, нарх сиёсати ва аҳолига кўрсатилаётган маслаҳат хизмати сифати ўрганилди. Кўзда тутилган фармацевтика фаолиятини лицензиялаш, рухсатномалар бериш тартиби ҳамда назорат механизмларининг амалда қандай ишлаётгани Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалида аниқлаштирилди. 

Мазкур муассасада мутахассислар билан мулоқотлар ўтказилиб, лицензия шартларига риоя этилиш ҳолати таҳлил қилинди. Депутатлар тегишли идоралар томонидан олиб борилаётган назорат ишлари, мониторинг тизимининг самарадорлиги ва очиқлигини кўриб чиқди.

Шунингдек, депутатлар жойлардаги ижтимоий ҳолат, аҳолининг эҳтиёжлари ва мурожаатлари асосида бир қатор таклиф ва мулоҳазаларни билдирди. Фармацевтика соҳасини янада ривожлантиришда партиявий фаоллик ва депутатлик назорати муҳимлиги таъкидланди.

Ўрганишлар якунида мавжуд ҳолатлар юзасидан аниқ хулосалар чиқарилиб, амалий таклифлар ишлаб чиқилди. Бу таклифлар жойлардаги тиббий хизматлар сифатини ошириш ва фармацевтика фаолиятининг қонунчилик асосида янада такомиллашувига хизмат қилади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутатлар ўрганишлар олиб борди