Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб, турли соҳа ва объектларда ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Соҳалар вакиллари ҳамда фуқаролар билан суҳбатлашилиб, уларнинг муаммолари, дарду ташвишлари тингланмоқда.

Жумладан, Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар Жиззах вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда. Ўрганишларда давлат раҳбари томонидан парламент аъзоларига маҳаллага тушиб жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва биргаликда ечим излаш, соҳага оид таклифлар ишлаб чиқиш, қонунларни такомиллаштириш чораларини кўриш бўйича берган вазифаларидан келиб чиқиб, ушбу масалаларга эътибор қаратилмоқда.  

Халқ вакиллари вилоят Идоралараро мувофиқлаштирувчи орган фаолияти билан танишиб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирлар ҳолатини ўргандилар. Маҳаллалардаги осойишталикни таъминлаш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар билан ижтимоий профилактика чоралари доирасида манзилли ишларни амалга ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига эътибор қаратдилар. Бу йўналишдаги ишларда маҳаллий Кенгаш депутатлари ва маҳаллий органларнинг ҳамкорлигини кучайтириш лозимлиги қайд этилди.

Депутатлар Жиззах шаҳридаги “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлиб, “маҳалла еттилиги” фаолияти билан танишдилар. Маҳалла фаоллари ва ёшлар билан мулоқот қилинди. Фуқаролар “маҳалла еттилиги” фаолияти одамларнинг ҳаётий эҳтиёжларига хизмат қилаётганини алоҳида таъкидладилар. Мулоқотларда халқ вакиллари ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш масалаларига тўхталиб, бунда аҳолининг ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масъулияти муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

***

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзолари Васила Файзиева, Даврон Арипов, Зуҳра Мирғозиева ва бошқалар маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамроҳлигида пойтахтимизнинг Юнусобод, Шайхонтоҳур ва Сергели туманларида бўлиб, қатор умумтаълим мактаблари фаолияти билан танишди.  

Халқ вакиллари партия дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таълим тизимида яратилган имкониятлар, мавжуд камчилик ва муаммоларга эътибор қаратдилар, мактабларнинг ахборот-кутубхоналарини кўздан кечирдилар. Айрим мактабларда таълим жараёнлари муносиб тарзда йўлга қўйилган бўлса, айримларида қатор муаммолар борлиги аниқланди. Жумладан, Сергели туманидаги 350-сонли умумтаълим мактаби 1963 йилда қурилган бўлиб, бугунги кунда таъмирталаб аҳволда. Қолаверса, мактабда на спорт зали, на ички ҳожатхона бор. Мактаб кутубхонасининг бадиий адабиётлар билан таъминланганлик ҳолати ҳам яхши эмас.

Ўрганишларда аниқланаётган камчилик ва муаммолар тегишли чоралар кўриш мақсадида депутатлар назоратига олинмоқда.  

Парламент қуйи палатаси депутатларининг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутатлар ҳудудларда: “Маҳалла еттилиги”дан мамнун фуқаролар, таъмирталаб аҳволдаги мактаб