Тиббиёт ва таълим соҳаларини ривожлантириш, бу соҳаларда яратилаётган шарт-шароитлар ва мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳар бир халқ вакилининг доимий эътиборида бўлиши лозим.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гавҳар Олимова Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида ушбу соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Депутат авваламбор “Докторс” МЕД диагностика марказида бўлиб, мазкур муассасада кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг сифати, техник таъминланиши, аҳоли учун яратилган қулайликлар ва мутахассисларнинг фаолиятини ўрганди.

Ушбу учрашувда тиббиёт ходимлари томонидан билдирилган фикр ва таклифлар, аҳоли мурожаатлари эшитилди. Депутат таклиф ва мурожаатларни тегишли вазирлик ва ташкилотлар орқали ҳал қилиш учун амалий чоралар кўрилишини билдирди.

“Болажон” давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим муассасасида бўлиб ўтган учрашувда ҳам болалар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёни, кадрлар салоҳияти ва хавфсизлик масалалари муҳокама этилди. Тарбиячилар ва муассаса раҳбарияти билан олиб борилган суҳбатларда эса таълим сифатини янада оширишга қаратилган таклиф ва мулоҳазалар айтилди.

Депутат маҳаллий аҳолининг тиббий хизмат, таълим тизими ва бошқа ижтимоий соҳалардаги муаммоларини ҳал этиш учун зарур чоралар кўришга кўмаклашишини билдирди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутат учрашувлар ўтказди