Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокими Илҳом Аброров ёш спортчилар ва уларнинг мураббийлари билан учрашди.

Мулоқот чоғида мамлакатимизда спортни ривожлантириб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, спорт инфратузилмасини тубдан янгилаб, замонавий иншоотлар барпо этиш ва нуфузли беллашувларда ғолиб бўлаётган спортчи ҳамда уларнинг мураббийларини муносиб рағбатлантиришга қаратилаётган юксак эътибор ҳақида алоҳида фикр юритилди. Бундай ғамхўрликлар Денов туманида спортнинг футбол, дзюдо, кураш, бокс ва жанг санъати каби турларини янги босқичда юксалтиришга хизмат қилаётгани қайд этилди.  

Айни пайтда туман ёшлари барча замонавий шароитларга эга Денов спорт мактаби, дзюдо маҳорат мактаби ва бошқа иншоотларда тобланиб, халқаро ва жаҳон мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритмоқда. Жумладан, жорий йилда Бибиҳилола Шоимова мураббийлигида спортнинг гандбол тури билан шуғулланган Ҳасан Шоимов мамлакат терма жамоаси аъзоси сифатида Осиё чемпиони ва Жаҳон кубоги ғолиби бўлди. Моҳир тренер Олим Соиповдан кураш сирларини ўрганаётган Акобир Зоиров Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Деновлик ўзбек жанг санъати жамоаси Осиё чемпионати ва Жаҳон кубогида бир нечта олтин, кумуш ва бронза медал билан тақдирланди. Спортнинг ашихара-карате тури бўйича Отабек Назаров тренерлигида машғулотларни ўтаётган Водий маҳалласининг 8 нафар ёш спортчиси Осиё чемпионати ва Жаҳон кубогида ғалаба қозонди. Қиличбоз Самандар Солиназаров ва Элшод Шермуратов Халқаро турнирда иккита бронза медални қўлга киритди. Спортнинг пара пауэрлифтинг турида Ҳусниддин ва Моҳинур Фозиловалар халқаро мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллади.

Учрашув якунида туман раҳбари Жаҳон ва халқаро беллашувларда совринли ўринларни қўлга киритган спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларига чуқур миннатдорлик билдириб, 2028 йил Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўришига муваффақият тилади. Эсдалик совғаларини топширди.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деновлик энг кучли спортчилар шарафланди