Бугунги кунда мамлакатимизда давлат хизматларини рақамлаштириш борасидаги ишлар натижасида давлат хизматлари марказлари орқали 750 дан ортиқ турдаги хизматлар аҳолига тақдим этилмоқда. Бу эса одамларнинг овора бўлмасдан, ортиқча вақт сарфламасдан, тезкор ва қулай тарзда ўз юмушларини ҳал этишларига кўмак бўлмоқда.

Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган ҳамда ижтимоий ҳимоя ягона реестрида рўйхатдан ўтган фуқаролар учун давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизматлардан фойдаланишда 50 фоизли имтиёзлар берилган. Олис ҳудудларда фаолият юритаётган маҳаллаларда эса ҳар ойда камида икки марта сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши белгиланган.  

Парламент қуйи палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзолари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат хизматларини рақамлаштириш, аҳолига “Сервис давлат” тамойиллари асосида хизмат кўрсатиш ва имконияти чекланган шахслар учун инклюзив муҳит яратиш борасидаги ишлар ҳолатини ўрганди.

Ўрганишлар давомида давлат хизматлари марказларида инклюзив муҳит яратиш, эшитиш ва нутқ бўйича ногиронлиги бўлган шахсларга сурдотаржимон хизматларини кўрсатиш, бино ва инфратузилмаларнинг ногиронлар эҳтиёжларига мослашганлиги билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилди. Эътиборлиси, туман ва шаҳарларда “Мадад” ННТ билан ҳамкорликда ҳуқуқий маслаҳат бюролари фаолияти йўлга қўйилган.  

Халқ вакиллари мулоқотлар давомида ногиронлиги бўлган шахслар учун хизматларда қонуний имтиёзларни тўлиқ амалга ошириш, инклюзив муҳитни янада ривожлантириш ва имконияти чекланган фуқаролар учун тенг шароитлар яратиш, “Сервис давлат” тизимини кенг жорий этиш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар берди. Ўз навбатида, мутасаддиларнинг таклифларини тинглади.  

Таъкидлаш жоизки, бу каби ўрганишлар хизмат кўрсатиш соҳасидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва шу асосда таклифлар ишлаб чиқиш, қонунчиликни такомиллаштиришга хизмат қилади.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматлари марказларида ногиронлар учун имтиёзларни тўлиқ амалга ошириш лозим