Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Давлат хизматлари маркази Қорасув филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Янги бино очилишига бағишланган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Акбар Тошқулов, Қўрғонтепа тумани ҳокими Алишер Халилов, марказнинг ходим ва мутахассислари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Унда мамлакатимизда давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига енгиллик яратиш мақсадида қулай ва шаффоф тарзда давлат хизматлари кўрсатиб келинаётганлиги таъкидланди. 

Бугунги кунга қадар 45 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган Қорасув шаҳрида туман Давлат хизматлари марказининг филиали бир мунча эски, зарур шарт-шароитларга эга бўлмаган бинода фаолият юритиб келган эди. Хизмат кўрсатиш сифатини халқаро стандартларга мослаштириш, аҳоли ва юридик шахсларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада юқори босқичга кўтариш мақсадида барпо этилган янги бинода нафақат ходимлар, балки мижозлар учун ҳам кўплаб қулайликлар яратилди. 

Ташриф буюрувчилар инфокиоск орқали электрон талон олади, кутиш залида мониторлар орқали навбати келган фуқарога қайси мутахассисга мурожаат қилиши айтиб турилади. Шунингдек, янги бинода болалар майдончаси, она ва бола, тиббий хизмат хоналари, кафе, китоб жавони ташкил этилган. 

Замонавий кўринишга эга икки қаватли янги бинода фуқаролар давлат хизматлари билан бирга, банк, нотариус, ФҲДЁ органлари ҳамда бепул Wi-Fi хизматларидан ҳам фойдаланиш имконига эга. Имконияти чекланган шахслар учун эса пандуслар ўрнатилган. 

Давлат хизматлари маркази филиали янги бинода иш бошлаши аҳолига қулайлик яратиш билан бирга, давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматлари маркази филиали янги бинода иш бошлади