Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда 2024 йилда давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш соҳасида амалга оширилган ишлар, жорий этилган янгиликлар ва истиқболдаги режалар юзасидан маълумот берилди.

Тизимнинг ҳуқуқий базаси мустаҳкамланиб, давлат хизматини ривожлантиришга қаратилган 29 норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилди. Vacancy.argos.uz портали орқали 70 вазирлик ва идора ҳамда барча туман (шаҳар) ҳокимликларидаги вакансиялар бўйича 35 минг 214 танлов ўтказилди. Уларда 1,1 миллион нафардан зиёд номзод қатнашди. Номзодларнинг 18 минг 813 нафари ишга қабул қилинди. 

Портал орқали вазирлик ва идоралар тизим ташкилотларидаги ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган 8 минг 850 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилиниб, 3 минг 398 нафар ногиронлиги бўлган шахс ишга қабул қилинди.

Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилди. Унда раҳбарликка номзодлар ва раҳбарларнинг билим ва кўникмалари баҳоланади. Марказнинг фаолияти тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, Агентликнинг электрон платформасига интеграция қилинган. 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокими лавозимига 1 минг 167 нафар кадрлар захираси шакллантирилиб, уларнинг 743 нафари махсус тайёрлаш дастурида ўқитилди. 

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан ижобий натижа кўрсатган минг нафари саралаб олинди. Номзодлар 2 ҳафта давомида ҳокимлик ва вазирликларда стажировка ва дублёрлик ўтади. 197 нафари Давлат бошқаруви академиясида малака оширди. Вазирликлар ва идораларнинг 149 раҳбарлик лавозимига 606 нафар кадрлар захираси шакллантирилди.

hrm.argos.uz электрон платформаси тўлиқ ишга туширилиб, 2 минг 534 ташкилот ушбу платформага уланди. 94 мингга яқин давлат хизматчиларининг маълумотлари рақамлаштирилди. 315 мингдан ортиқ кадрларга оид идоравий ҳужжатлар тизим орқали қабул қилинди.

         samaradorlik.uz, zaxira.argos.uz ахборот тизимлари такомиллаштирилди. “Давлат хизматчиси” мобил иловаси яратилди. Ушбу илова давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимликларда ўзаро, шу жумладан, горизонтал ва вертикал алоқа (коммуникация) тизимини ривожлантириш мақсадида яратилди. assessment.argos.uz электрон платформаси ишлаб чиқилди. Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга оширишга мўлжалланган Ягона онлайн масофавий таълим платформаси - edu.argos.uz жорий этилди.

Турли соҳага оид 129 ўқув курси ва 39 экспресс-тренинг ташкил этилди. Уларда 76 минг 713 нафар давлат фуқаролик хизматчиси иштирок этди. Маҳаллаларда фаолият юритаётган 54 минг 598 нафар “маҳалла еттилиги” учун тизимни самарали йўлга қўйиш бўйича жойларда ўқув семинарлари ташкил этилди. Халқ қабулхоналарида фаолият юритаётган 464 нафар раҳбар кадрлар учун махсус ўқув курси ташкил этилди. 50 нафар ёш, фаол ва ташаббускор давлат фуқаролик хизматчилари учун “Келажак лидерлари” махсус ўқув курси ташкил этилди.

Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигида Давлат бошқаруви академиясида 56 нафар Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун “Ҳокимликка тайёрлаш мактаби” махсус қўшма таълим дастури амалга оширилди.

Шу билан бирга, Агентликнинг масофавий таълим платформаси “edu.argos.uz” ишга туширилиши натижасида 13 минг 513 нафар давлат хизматчиси масофавий курсни якунлаб, сертификатга эга бўлди. 

Матбуот анжуманида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматига ишга кириш қандай амалга оширилмоқда?