Бугунги кунда мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида ҳар бир соҳада кечаётган ислоҳотлар инсон манфаатларини таъминлаш, адолат устуворлигини мустаҳкамлаш ва самарадорликни оширишга қаратилмоқда. Бу жараёнда давлат бошқаруви тизимини тубдан янгилаш, замонавий ва самарали механизмларни жорий этиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Чунки ҳар қандай ислоҳотни амалга оширишда асосий куч бу билимли, масъулиятли ва юксак маънавиятли кадрлардир.

Президентимизнинг 2025 йил 19 июндаги “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада янги даврни бошлаб берди. Мазкур ҳужжат фуқаролик хизматини тўлиқ янгилаш, уни самарадор, очиқ ва халққа хизмат қилувчи тизим сифатида шакллантиришга хизмат қилади.

Давлат фуқаролик хизмати бугун жамият тараққиётининг локомотивига айланмоқда. Яъни, ҳар бир хизматчи мамлакат ривожида фаол иштирокчи бўлиши керак. Янги ёндашувлар давлат органлари фаолиятида масъулият, интизом, самарадорлик ва шаффофликни таъминлайди. Ушбу ҳужжат келажакда янги авлод хизматчиларини шакллантиришга, уларни давлатга садоқатли, халққа хизмат қилувчи кадрлар сифатида тайёрлашга хизмат қилади.

– Мамлакатимиз раҳбарининг фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида давлат ташкилотлари, ўқув муассасаларида тушунтириш-тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда, – дейди Наманган вилоят ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Баҳодир Бобохонов. – Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Наманган давлат техника университетида ўқув-амалий шаклда бўлиб ўтиб, унда давлат фуқаролик хизматида самарадорлик ва очиқликка асосланган ёндашувларни жорий этиш зарурлиги таъкидланди. Қайд этилганидек, давлат хизматчилари энди ўз лавозимини оддий маъмурий вазифа сифатида эмас, балки халқ олдидаги масъулиятли бурч сифатида англашлари лозим.

Фуқаролик хизматининг янги тизими кадрларни танлашда адолат ва шаффофликни таъминлаш, уларнинг малакасини ошириш ва доимий равишда баҳолашга асосланади. Танлов жараёнлари рақобатбардош бўлиб, фақатгина билимли, фидойи ва юксак маънавиятли мутахассислар давлат хизматига қабул қилинади.  Ушбу сиёсат мамлакатимизда очиқ ва самарали давлат бошқарувини шакллантиришга хизмат қилади.

Семинар якунида барча иштирокчилар бугунги кундаги муҳим ва долзарб вазифаларни ҳаётга изчил татбиқ этишда фаол иштирок этишларини билдирдилар.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматида рақобат ва шаффофлик