Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида илғор хорижий давлатлар тажрибасини кенг қўллаган ҳолда мамлакатда превентив механизмлар самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Шу мақсадда Экспертлар кенгаши тузилди. Улар томонидан “Давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши барқарорлигини баҳолаш методологияси” ишлаб чиқилди ва уни Малайзия тажрибаси асосида такомиллаштириш режалаштирилмоқда.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ҳамда Малайзиянинг Ҳалоллик институти вакиллари иштирокида онлайн учрашувда шу ҳақда фикр алмашилди. 

Малайзиялик ҳамкорлар томонидан “Ҳалолликни аниқлаш профили” лойиҳаси тақдимот қилинди.

Айтиб ўтиш керакки, жорий йилга мўлжалланган Давлат дастурида Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги буюртмаси асосида 2025 йил давомида камида 500 нафар раҳбарлик лавозимларида ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга қарши барқарорлиги даражасини баҳолашни жорий этиш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни сингдириш бўйича қадриятлар тизимини шакллантириш юзасидан тадқиқотлар асосида таъсирчан чора-тадбирларни жорий этишга оид таклифларни мунтазам киритиб бориш вазифаси белгиланган.

Учрашув якунида томонлар лойиҳани Ўзбекистонда татбиқ этиш бўйича ўзаро ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматчиларининг ҳалоллигини текшириш тизими йўлга қўйилади