Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида киберхавфсизлик масалаларига бағишланган махсус семинар бўлиб ўтди.

Семинарда фишинг, жумладан, рақамли фирибгарлик, зарарли дастурлар, вируслар ва бошқа хавфли дастурлар, маълумотларни ўғирлаш, шахсий маълумотларни ҳимоялаш каби асосий кибертаҳдидлар батафсил кўриб чиқилди ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, Киберхавфсизлик маркази давлат унитар корхонаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти мутахассислари томонидан «Ҳозирги кундаги киберхавфсизликнинг долзарб муаммолари», «Кибермаконда содир этилаётган жиноятлардан ҳимояланиш усуллари» мавзуларида махсус тақдимот ва маърузалар қилинди.

Семинар якунида иштирокчилар ўз ташкилотларида рақамли хавфсизликни янада мустаҳкамлаш бўйича аниқ кўрсатма ва тавсиялар олди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматчиларига киберхавфсизлик бўйича тушунчалар берилди