Ўзбекистон Республикаси Президенти “Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига: 

давлат акция пакетларини хорижий инвесторларга "Тошкент" РФБ савдолари орқали хорижий валютада сотиш ва улар бўйича тўловларни шартномада белгиланган валютада амалга ошириш; 

махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарининг бош режасига мувофиқ, саноат зоналари инфратузилма билан таъминлангандан ва давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилингандан сўнг улар ҳудудидаги ер участкаларини аукцион савдоларига чиқаришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5177-сон Фармонининг 3-банди иккинчи хатбошиси "амалга ошириш тақиқланади” сўзларидан кейин "Тошкент" РФБ савдолари орқали давлат акция пакетларини хорижий инвесторларга сотиш ҳамда" сўзлари билан тўлдирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5495-сон Фармони 8-бандида:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташланади;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5666-сон Фармони 4-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

"2025 йил 1 февралдан бошлаб, бошланғич нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваригача бўлган давлат активларини, ер участкаларини (шу жумладан, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини ва кўчма савдо жойларини) ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг мулкларини сотиш ва ижарага бериш бўйича ўтказиладиган электрон онлайн аукцион савдолари жараёнида иштирокчилар томонидан учинчи қадамдан бошлаб шахсий ҳисобварағида камида уларнинг нарх таклифига нисбатан амалдаги закалат миқдоридаги суммага эга бўлиш тартиби киритилади. Бунда ушбу маблағлар закалат сифатида ҳисобга олинади".   

                                                                                                           ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади