Президентимизнинг “Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ тиббиёт соҳасидаги самарали меҳнати, инсон саломатлигини сақлаш йўлидаги фидокорона хизмати, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга қўшаётган салмоқли ҳиссаси учун бир гуруҳ соғлиқни сақлаш тизими ходимлари давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди.

Мукофотланганлар сафида сурхондарёлик соҳа вакиллари ҳам бор. Жумладан, Тошкент давлат тиббиёт университетининг Термиз филиали тиббий биология ва гистология кафедраси мудири Замира Нурова I даражали “Соғлом авлод учун” ордени, Қумқўрғон туманлараро перинатал марказининг чақалоқлар реанимацияси бўлими мудири Меҳринисо Джумаева II даражали “Саломатлик” ордени, Ангор туманидаги “Қ.Тулаков” оилавий поликлиникаси патронаж ҳамшираси Муқаддас Авазова “Соғлом турмуш” медали, Республика тез тиббий ёрдам марказининг Узун тумани бўлими ҳайдовчиси Кенжа Эламанов “Шуҳрат” медалига сазовор бўлди. 

Бугун вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган маросимда давлатимизнинг ана шу юксак мукофотлари фидойи тиббиёт ходимларига тантанали топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мукофотланганларни самимий табриклаб, уларнинг соҳани ривожлантиришдаги меҳнатини,  жамиятда соғлом авлодни тарбиялаб, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш йўлидаги хизматини алоҳида эътироф этди. Кейинги йилларда мамлакатимизда тиббиётни ривожлантириб, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилаётган юксак эътибор ҳақида фикр юритди. 

Президентимизнинг “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарори соҳа ходимларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир намунаси бўлгани таъкидланди.

Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида юз бераётган ўзгариш ва янгиланшлар Сурхондарё вилоятида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Жумладан, замонавий тиббиёт муассасалари барпо этилиб, хориж ускуналари билан жиҳозланаётир. Шу йил Термиз шаҳридаги вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази негизида 79,6 миллиард сўм маблағ эвазига 300 беморга мўлжалланган ва 450 ўқув ўрнига эга янги “Тиббиёт кластери” фойдаланишга топширилди. Энг мураккаб даволаш жараёнларини амалга ошириш учун барча шароит яратилган муассасада жигар кўчириш, юракда очиқ ва ёпиқ усулдаги юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари ҳам муваффақиятли амалга оширилмоқда. Нейрохирургия, травматология, урология, онкология, болалар жарроҳлиги каби йўналишларда ҳам мураккаб операциялар вилоятнинг ўзида бажарилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда амалга оширилган “Тиббиётда 90 кунлик ўзгариш вақти” лойиҳаси доирасида ҳудудлардаги бирламчи тиббиёт муассасаларида умумий қиймати 40 миллиард сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиб, аҳоли ҳамда тиббиёт ходимлари учун барча шароит яратилди. 

Тантанали маросимда сўзга чиққанлар тиббиёт тизимига қаратилаётган беқиёс эътибор ва ғамхўрликлар учун давлатимизга чуқур миннатдорлик билдириб, аҳоли саломатлигини сақлаш йўлида энг замонавий тажрибаларни қўллаб, янада самарали хизмат қилажагини алоҳида қайд этди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат мукофотлари тантанали топширилди