Ҳар бир мамлакатнинг миллий хавфсизлиги ва мудофааси мустаҳкам бўлишини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Давлатнинг ҳарбий ва хавфсизлик соҳасидаги эҳтиёжларини таъминлашда эса давлат мудофаа буюртмаси муҳим аҳамиятга эга.

Давлатимиз раҳбари 2025 йил 4 октябрда имзолаган “Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида”ги қонун шу мақсадга хизмат қилади. 

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов қонуннинг муҳим жиҳатлари ва аҳамияти ҳақида гапириб берди: 

– Давлат мудофаа буюртмаси, биринчи навбатда, мамлакатнинг ҳарбий тайёргарлигини оширишга хизмат қилади. Ушбу буюртмалар ҳарбий техника, қурол-яроғлар, маълумотлар хавфсизлиги ва ҳарбий ўқув жараёнларини ривожлантиришга йўналтирилади.  

Айтиб ўтиш керакки, 2023 йил 31 январда “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги томонидан “Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилди.

Мазкур қонун 5 боб, 20 моддадан иборат бўлиб, ушбу қонун Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилияти ва хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш, фавқулодда ҳолат режимини сақлаб туриш, шунингдек, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат мудофаа буюртмаларига оид муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

Қонунда мамлакатнинг миллий манфаатларидан, жаҳондаги ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятдан, ҳарбий соҳада миллий хавфсизликка бўлган таҳдидлар даражасидан, замонавий ҳарбий можароларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда давлат мудофаа буюртмасини шакллантириш масаласи акс этган. Шу билан бирга, уни тасдиқлаш ва бажариш, шунингдек, давлат мудофаа буюртмаси учун ажратилган молиявий ресурслардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш асосий вазифа этиб белгиланди. 

Қонунга давлат мудофаа буюртмаси билан бир қаторда буюртманинг ижрочиси, икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулот, мудофаа саноати корхоналари, ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулот, Қуролли Кучларни қуроллантириш бўйича давлат комиссияси, Қуролли Кучларнинг мувофиқлаштирувчи кенгаши ҳамда Қуролли Кучларни қуроллантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича ташкилий-маъмурий гуруҳ каби асосий тушунчалар киритилган. 

Жумладан, давлат мудофаа буюртмасининг ижрочиси – Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган, қонунчиликда белгиланган тартибда ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни етказиб бериш учун давлат мудофаа буюртмаси доирасида шартнома тузган ҳамда ушбу соҳада тегишли фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс бўлиши мумкин. 

Давлат мудофаа буюртмаси соҳасидаги давлат бошқаруви қонун билан тартибга солинди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигининг, ваколатли давлат органининг, шунингдек, буюртмачиларнинг соҳадаги ваколатлари аниқ белгиланди. 

Мудофаа саноати агентлиги давлат мудофаа буюртмаси соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди. Эндиликда мазкур тузилма давлат мудофаа буюртмасининг лойиҳасини шакллантиради. Давлат органлари ва ташкилотларнинг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, мудофаа саноати корхоналарининг давлат мудофаа буюртмасини шакллантириш ҳамда бажариш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради. Мудофаа саноати корхоналарининг рўйхатини юритади ва уни расмий очиқ манбаларга жойлаштиради. Буюртмачиларнинг мудофаа саноати корхоналари билан ҳамкорлигини мувофиқлаштиради. Давлат мудофаа буюртмаси бажарилишининг мониторинги ва таҳлилини амалга оширади. 

Вазирлар Маҳкамаси давлат мудофаа буюртмаси соҳасидаги ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди. Давлат мудофаа буюртмасини шакллантириш, келишиш ва бажариш тартибини тасдиқлайди. 

Давлат мудофаа буюртмасини шакллантириш ва келишиш тартиблаштирилди. Жумладан, навбатдаги йил учун зарур бўлган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар учун буюртмачилар томонидан тайёрланган буюртманомалар молиялаштириш масалалари бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилганидан кейин ваколатли давлат органига ҳар йили 1 июлга қадар юборилади. 

Давлат мудофаа буюртмасини махсус ваколатли комиссия томонидан кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиблари белгиланди.  Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган давлат мудофаа буюртмаси навбатдаги йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинади.  

Давлат мудофаа буюртмасини молиялаштириш манбалари, мудофаа буюртмасининг бажарилиши устидан назорат қилиш ташкилий-маъмурий гуруҳ томонидан амалга оширилади. Давлат мудофаа буюртмасини шакллантириш, келишиш, тасдиқлаш ва бажариш жараёнида давлат мудофаа буюртмасининг барча иштирокчиларининг махфийлигига оид муносабатлар белгиланди. 

Қонун билан давлат мудофаа буюртмаларини шакллантириш, келишиш, тасдиқлаш ва бажаришга оид муносабатларни тартибга солишнинг ягона ҳуқуқий механизми яратилди. 

Эслатиб ўтамиз, қонун 2026 йил 7 январдан кучга киради.

Норгул Абдураимова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат мудофаа буюртмаси учун молиявий ресурслар қандай ажратилади ва сарфланади?