Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан 2024 йилда давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши билан боғлиқ ўрганишлар ўтказилган. Ўрганиш натижалари бўйича қандай таъсир чоралари қўлланилди?

Агентлик ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова шу ҳақда маълумот берди: 

– Ўрганишлар давомида танлов ўтказиш тартибига амал қилинмагани, давлат фуқаролик хизмати лавозимларига танловсиз ишга қабул қилингани ҳамда кадрлар бўйича раҳбарлик лавозимига номзод Агентлик билан келишмасдан тайинлангани маълум бўлди. 

Давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлашда уларнинг ҳуқуқлари бузилгани, давлат фуқаролик хизматчисига меҳнат таътилларини бериш, интизомий жазо чорасини қўллашда, ишдан бўшатишда қонунчилик талабларига амал қилинмагани, инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатлар “hrm.argos.uz” электрон платформаси орқали шакллантирилмагани каби ҳолатлар ҳам аниқланди. 

Ўрганишлар юзасидан тегишли ташкилотларга 268 тақдимнома киритилди. 207 маъмурий таклиф берилди. 546 ёзма огоҳлантириш хатлари юборилди.

Кўрилган таъсир чоралари натижасида 365 нафар давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлаш жараёнида  бузилган ҳуқуқлари тикланди. 88 ноқонуний буйруқ бекор қилинди. 22 ҳолатда танлов комиссиясининг хулосаси бекор қилиниб, танлов қайта ўтказилди. 

Фаолиятида камчиликларга йўл қўйган 151 нафар айбдор шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди. Шундан 19 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари билан ҳамкорликда 236 нафар айбдор шахсга нисбатан 401 миллион 900 минг сўм маъмурий жарима қўлланилган. 

2025 йил январь ва февраль ойларида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида фаолият юритаётган жами 7 минг 944 нафар давлат хизматчиси профилактик тиббий кўрикдан ўтказилди.  

Тиббиёт ходимларининг хулосалари асосида даволанишга эҳтиёжи бўлган 1 минг 827 нафар давлат хизматчиси учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриш бўйича республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тегишли хатлар юборилди. 

Н.Абдураимова,

ЎзА 

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат фуқаролик хизматчиларидан 365 нафарининг меҳнатига ҳақ тўлаш жараёнида бузилган ҳуқуқлари тикланди