Экологик хавфсизлик бугунги кунда миллий ва минтақавий чегаралардан чиқиб, глобал муаммо даражасига етди.

Аҳоли сонининг ортиши, табиий ресурсларга бўлган эҳтиёжнинг ўсиши, саноат ва техника тараққиёти ҳамда қишлоқ хўжалигининг кимёвийлашуви инсон саломатлигига, атроф-муҳитга, атмосфера ҳавосига, сув ресурсларига, тупроқ таркибига ва ҳайвонот ҳамда ўсимлик дунёсига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Саноат корхоналарида филтрлаш тизимларининг талаб даражасида ишламаслиги атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар миқдорини оширмоқда. Минглаб тонна ташланмалар ёмғир, қор, шамол ва бошқа омиллар таъсирида тупроққа тушиб, кимёвий ифлосланиш даражасини кучайтиради. Бундай муаммоларни тартибга солиш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш мақсадида экологик экспертиза тизими жорий қилинган.

Ўзбекистон Республикасида Давлат экологик экспертизасини ўтказиш бўйича ваколатли орган Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳисобланади. Экспертиза қўмита таркибидаги ихтисослаштирилган бўлинмалар томонидан амалга оширилади.

Экологик экспертиза – режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва унинг амалга оширилиш имкониятини баҳолаш жараёнидир. Хусусан, саноат корхоналари фаолиятида давлат экологик экспертизасини ўтказиш мажбурий талаб ҳисобланади.

Атроф-муҳитни баҳолаш жараёнида қуйидаги асосий омиллар ҳисобга олинади:

— инсон саломатлигига таъсири;

— ер, ер қаъри, тупроқ, сув ва атмосфера ҳавосига таъсири;

— азон қатлами, флора ва фауна ҳолатига таъсири;

— табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш чоралари.

Давлат экологик экспертизаси хўжалик ёки бошқа турдаги фаолият амалга оширилишидан аввал ўтказилиб, унинг атроф-муҳитга таъсири ва хавфлилик даражаси баҳоланади. Шунингдек, ушбу фаолият доирасида экологик ҳимоя тадбирларининг етарлилиги ва асослилиги ўрганилади.

Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар 30 календар кун ичида кўриб чиқилади. Агар белгиланган муддат ичида ҳақ тўланмаса, Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари материалларни буюртмачига қайтаради.

Сир эмаски, саноат корхоналари, хўжалик маиший хизмат корхоналари ўзларининг иш жараёнида атроф муҳитга маълум даражада таъсир ўтказадилар, яъни газ, суюқ ва қаттиқ ҳолдаги чиқиндиларни чиқаради. Бу чиқиндилар йиллар давомида тупроқда, сувда ёки атмосфера ҳавосида ҳаракатланиб туради. Хусусан, қўрғошин, рух, мишяк, ваннадий, молибден, кадмий, симоб ва бошқа бир қатор кимёвий элементлар вақт ўтиши билан ўта заҳарли бирикмалар ҳолида тупроққа, сувда ёки ҳавога йиғилиб боради.

Айни шу жиҳат эътиборга олинган ҳолда кейинги вақтларда экологик экспертиза хулосасини беришда маиший ва қурилиш чиқиндилари учун мўлжалланган ҳолатларга ҳам катта эътибор берилмоқда.

Саноат корхоналаридан чиқадиган чиқиндилар таркибидаги турли моддалар, асосан, олтингугурт оксидлари, азот оксидлари, углерод оксидлари, оғир металлардан – темир, қўрғошин, мис, кобалт, никел, кадмий, симоб тузлари ва бошқалар атмосфера ҳавосига, умуман, тириклик дунёсига ўз салбий таъсирини кўрсатиши мумкин. Шунинг учун саноат корхоналарига янги, замонавий, кам чиқиндили технологияларни олиб кириш ҳамда атроф муҳитга чиқадиган чиқиндиларнинг камайишига ҳаракат қилиб тоза экологик шароитни яратишимиз керак. Экологик экспертиза эса бизга ана шу имкониятни тақдим этишда катта ёрдам беради.

Ўғилой Маматҳолиқова

Гулистон тумани адлия бўлими

Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи

ҳужжатларни расмийлаштириш хизматлари шўбаси бошлиғи

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат экологик экспертизаси нима?